БОЁВУТДА КУЗГИ КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
@BoyovutliklarБоёвут туманида кузги кўчат экиш ишлари давом этмоқда акцияси давом этмоқда.
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ходимлари томонидан катта йўлларнинг, шунингдек, дала четларига манзарали кўчатлар экилмоқда.
Кўчат экиш бўйича ташкил этилган хашарда туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Ў.Мамадаминов ҳам қатнашиб, хашарга ўз ҳиссасини қўшди.
Туманимиздаги 10 та асосий йўналишлар ва 2 та ички хўжаликлараро йўлларнинг бўйига манзарали кўчатлар экилиши режалаштирилган.
Боёвут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати