Ёзги оромгоҳлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Республика семинари ўтказилди.

Ёзги оромгоҳлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича Республика семинари ўтказилди.

@Boyovutliklar
Фото: Б.Усмонов: / Боёвут тумани ХТБ ахборот хизмати

2020/2021-ўқув йилининг ёзги таътил даврида болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми жорий йилнинг 1 июндан бошланди. 

Боёвут тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги болаларни дам олишларини ташкил этиш ва соғломлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш юзасидан тизимли назорат ва мониторингни таъминлаш бўйича Мувофиқлаштирувчи ryруҳ мажлисининг 24.05.2021 йилдаги 01-07-01-8-сон билан рўйҳатга олинган 1-сонли мажлис баёни, ҳалқ таълими Вазирлигининг 2021 йил 26 апрелдаги “2021 йилнинг ёз мавсумида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга ошириладиган ишлар тўғрисида”ги 124-сонли, Сирдарё вилояти ҳалқ таълими бошқармасининг 2021 йил 24 апрелдаги 92/1-сонли буйруқларининг ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги 7-сонли ва 8-сонли умумтаълим мактабларида “Ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари” фаолияти йўлга қўйилди.

Фото: Б.Усмонов: / Боёвут тумани ХТБ ахборот хизмати

Шу муносабат билан, 2021 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми жорий йилнинг 1 июндан бошланишини инобатга олиб барча тегишли тайёргарликлар йўлга қўйилди.

Фото: Б.Усмонов: / Боёвут тумани ХТБ ахборот хизмати

Куни кеча, 02 июн куни тумандаги 7-сонли мактабда Ёзги оромгохлар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан ўтказилган Республика амалий семинарида Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи О.М.Донабоев, Боёвут тумани хокими ўринбосари Ғ.Сулаймонқулов, Республика ва вилоят касаба уюшмалари федерацияси вакиллари, вилоят ХТБ маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий химоя қилиш шўъбаси мудири З.С.Неъматова, вилоят ИИБ, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят ДСНЭМ раҳбарияти, туманлар бўйича халқ таълими бўлимларининг мудирлари ва бошқа масъуллар иштирок этдилар.Семинар иштирокчилари ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларни дам олдириш учун ташкил этилган шарт-шароитлар, уларни соғломлаштириш, овқатлантирилиши учун яратилган қулайликлар билан яқиндан танишдилар


Фото: Б.Усмонов: / Боёвут тумани ХТБ ахборот хизмати

Семинар давомида қатнашчиларга "Ёз-2021" Концепциясига мувофиқ, оромгоҳ фаолиятини лга қўйиш, кунлик машғулотлар дастури, соғломлаштириш талаблари, болаларнинг кунлик овқатлантириш рационлари, тўгарак раҳбарлари ва тарбиячиларнинг фаолиятини ташкил қилиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Оромгоҳга йиғилган иштирокчиларга мактаб ўқувчиларининг санъат, маданият, китобхонлик, спорт ва бошқа турли йўналишлар бўйича ютуқлари, маҳоратлари намойиш қилинди ва қатнашчиларни хушнуд этдилар.

Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Report Page