Боёвут туманида "Ғалла-2020" ўрим-йиғим мавсумига расман старт берилди.
@BoyovutliklarБугун Боёвут туманида жорий йилдаги ғалла ўрим-йиғими мавсумини уюшқоқлик билан ташкил қилиш юзасидан кўргазмали-амалий семинар бўлиб ўтди.
Унда ўрим отрядлари, умуман ушбу мавсумда иштирок этадиган масъулларга вазифалари тушунтирилди.
Жорий мавсумда ғаллани нес-нобуд қилмай, қисқа муддатларда ўрим-йиғиб олиш учун 27 та ўрим отряди шакллантирилган. Ушбу отрядларга 54 та комбайн, 216 та юк автомашиналари ва 13 та ёқилғи ташиш техникалари бириктирилган.
Семинарда вилоят сектор раҳбарлари иштирок этди ва сўзга чиқди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати