Фарзандларимизнинг маънавий етук, жисмонан баркамол бўлиб етишишларида мактабгача таълимнинг аҳамияти катта.
@BoyovutliklarБоёвут туманининг "Марказ" маҳалласида замонавий кўриниш ва шарт-шароитларга эга бўлган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.
Унда Дилфуза Уралова ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди.
Табиат ҳам бугунги болажонлар байрамига ўзгача файз қўшди десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Баҳор нафаси уфуриб турган қўёшли кунда маросим чинакам байрамга айланиб кетди.
Тадбирда маҳалланинг нуроний отахон ва онахонлари сўзга чиқишиб, бу каби бунёдкорлик ишларига шукроналар келтиришди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати