Боёвутда “Аёллар дафтари”даги хотин-қизлар учун тиббий кўриклар ўтказилмоқда
@BoyovutliklarБоёвут тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигидаги тиббий кўриклар туманнинг 1-сектори ҳудудидаги маҳаллаларда ташкил этилди.
Тиббий кўрик давомида хотин-қизларнинг тиббий ҳолатига кўра амбулатор ёки стационар даволаниш юзасидан тавсиялар берилиб, зарур ҳолларда соғлиғини тиклаш учун тегишли шифохоналар га йўлланмалар берилмоқда.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати