Боёвут туманида прокурор ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
@BoyovutliklarБугун Боёвут тумани прокурори – 2-сектор раҳбари З.Усмонов ёшлар билан учрашди.
Учрашув 2-сектор ҳудудидаги А.Навоий маҳалласида жойлашган 3-умумий ўрта таълим муассасасида бўлиб ўтди.
Учрашув давомида З.Усмонов маҳалла ёшларининг Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус бўйича бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун яратилган шарт-шароитларга қизиқиб, ёшларнинг бу борадаги фикр-мулоҳазалари, таклиф ҳамда талабларини тинглади.
Учрашув давомида 3-умумий ўрта таълим мактабида 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишилди.
Шунингдек, учрашув иштирокчиларига мактаб ўқувчиларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.
Тадбирда ташаббускор ёшлар томонидан билдирилган таклифлар асосида 3-умумий ўрта таълим мактабида 5 та муҳим ташаббусни намунали ташкил этиш мақсадида ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, китобхонлик, ҳамда қизларни касбга йўналтириш юзасидан барча шарт-шароитлар яратиш чоралари белгиланди.
Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати