БМТ БОШ КОТИБИ

БМТ БОШ КОТИБИ


БМТ Бош котиби Ташкилотнинг асосий мансабдор шахси ҳисобланади. Бош Котиб дипломат, ҳуқуқ ҳимоячиси ва бош маъмурий ходим сифатида дунё халқлари, хусусан, камбағал ва заиф қатламлар манфаатини ҳимоя қилади.

Бош котиб ваколати доирасида Бош Ассамблея, Хавфсизлик Кенгаши, Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш ва Васийлик Кенгашининг мажлисларида қатнашади ва ўзига мазкур органлар томонидан юклатиладиган бошқа вазифаларни бажаради. Ташкилотнинг иши ҳақидаги йиллик ҳисоботни Бош Ассамблеяга тақдим этади, шунингдек, халқаро тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солиши мумкин, деб ҳисобланган ҳар қандай масалани Хавфсизлик Кенгашига хабар қилишга ҳақли.

БМТ Бош котиби Хавфсизлик Кенгашининг тавсиясига биноан Бош Ассамблея томонидан тайинланади. Шу сабабли, Хавфсизлик Кенгашининг 5 доимий аъзосидан ҳар бири Бош Котиб лавозимига таклиф қилинган номзодга вето қўйиши мумкин. Унинг ваколат муддати 5 йил бўлиб, мазкур лавозимга кетма-кет 2 марта сайланиши мумкин. БМТнинг ҳозирги Бош котиби Жаноб Антонио Гутерриш бўлиб, у ўз вазифаларини бажаришга 2017 йилнинг 1 январидан киришган.

  БМТ Бош котиблари:

1. Трюгве Ли (Норвегия) – 1946 - 1952 йй.;

2. Даг Ҳаммаршельд (Швеция) – 1953 - 1961 йй.;

3. У Тан (Бирма, ҳозирги Мянма) – 1961 - 1971 йй.;

4. Курт Вальдхайм (Австрия) – 1972 - 1981 йй.;

5. Хавьер Перес де Куэльяр (Перу) – 1982 - 1991 йй.;

6. Бутрос Бутрос Ғоли (Миср) – 1992 - 1996 йй.;   

7. Кофи Адда Аннан (Гана) – 1997 - 2006 йй.;

8. Пан Ги Мун (Корея Республикаси) – 2007 - 2016 йй.;

9. Антонио Гутерриш (Португалия) – 2017 - ҳ.в.

👉🏻@uz_sfa

Report Page