БИЗНЕС УЧУН ИНТЕРНЕТ-БАНКИНГНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

БИЗНЕС УЧУН ИНТЕРНЕТ-БАНКИНГНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ

InfnBANK

Банк хизматларининг ривожланиш тенденцияси – молиявий маҳсулотларни масофавий каналларга тезкор узатишдир. Мобил қурилмаларнинг кескин ривожланиши билан мобил- ва интернет-банкинг тизимлари банклар учун жозибадор бизнесга айланди ва уларнинг аҳамияти фақат ошиб бормоқда.

Агар бир неча йил олдин, банклар бир-бирларидан фойдалироқ хизмат кўрсатиш тарифлари ҳамда кредитлар ва омонатлар бўйича фоиз ставкалари билан фарқ қилган бўлса, бугунги кунда банк маҳсулотлари кўп жиҳатларда ўхшаш бўлиб қолди ва рақобат янги даражага кўтарилди: энди масофавий банк хизматларининг (МБХ) сифати ва функционаллиги аҳамият касб этади.

Масофавий банк хизматларини ривожлантириш бизнес эҳтиёжлари асосида шаклланади, шунинг учун InfinBANK банкининг инновацион фаолияти доирасида мижоз хохишига кўра тўлов варақаларни шахсан ўзи олиб келишини ёки мобил-банкинг тизими ёки банк-мижоз тизими орқали банкка уланишини ўзи танлаши мумкин бўлган хизматни яратишга алоҳида эътибор берилган. InfinBANK банкидаги юридик шахслар учун мобил- ва интернет-банкинг тизимлари ягона ва мижозларнинг барча тоифалари учун очиқдир.

Банк ҳар бир мижоз, катта ёки кичик бизнес бўлишидан қатъий назар, масофавий тарзда банк хизматлари ва маҳсулотларининг кенг доираси, самарали ва кўп функционал тизимга эга бўлишини хоҳлашини тушунади. Ушбу талабларга мувофиқ, InfinBANK МБХ тизимларини ривожлантирмоқда. Биринчи масофавий ечимлар ёрдамида мижозлар ҳисоб-варақлардан кўчирмалар билан ишлаш имкониятига эга бўлишди, бироқ бизнес эҳтиёжлари ўсиши билан тизимга қўшимча равишда ҳужжатлар айланиши функцияси қўшилди.


Бугунги кунда InfinBANK мижозлари бўлган юридик шахслар ўзларининг ҳисоблари тўғрисидаги маълумотларни, исталган кун учун кирувчи ва чиқувчи ҳужжатларни кўриши, банкка тўлов топшириқномаларини архивдаги танланган тўлов асосида яратган ҳолда юбориши, ҳисоботларни шакллантириш ва қабул қилиши, Марказий банк маълумотномаларини кўриши (МФО, тўловларни тайинлаш кодлари ва бошқалар), дебет ва кредит операциялари тўғрисида хабарномани олиши, конвертация учун электрон ариза юбориш ва халқаро тўловларни амалга ошириши мумкин. Ҳам мобил-, ҳам Интернет-банкингнинг ишлаши асосида юқори даражадаги хавфсизлик ва махфийлик билан маълумот алмашиш тамойилларига амал қилинган. Интернет-банкингнинг асосий хусусиятлари бу тизимнинг функционал имкониятлари, молиявий-иқтисодий маълумотларнинг ҳимояси ва тизимдан фойдаланиш қулайлигидир.

InfinBANK банкининг юридик шахслар учун масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими – “InFinОнЛ@йн” мижозларнинг бу тизимдан ўз ишида фаол фойдаланадиган барча ҳисоб рақамларига уланади.

МБХ тизимларидан ташқари, бугунги кунда банкда бир қатор инновацион лойиҳалар амалга оширилган: мижозларни ҳисобга олиш ва хизмат кўрсатиш тизими SAP CRM ва SAP Contact Center жорий этилган, Pega базасида кредит жараёнларини қайта ишлашни автоматлаштириш бўйича мажмуавий ечим ишга туширилган.

Шундай қилиб, замонавий ечимлар, тегишли банк маҳсулотлари ва функционал таклифлар билан масофадан хизмат кўрсатишга мўлжалланган иловаларнинг уйғунлиги InfinBANK банкининг мобил- ва интернет-банкинг тизимларининг аҳамиятини оширмоқда.



Report Page