БИТИРУВЧИ, ОҚ ЙЎЛ СЕНГА!

БИТИРУВЧИ, ОҚ ЙЎЛ СЕНГА!


Ўқув йили якуни муносабати билан ИИВ Қашқадарё академик лицейида битирувчиларга диплом топшириш тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ раҳбарияти, соҳа фахрийлари, лицей ўқитувчилари, фахрийлар, битирувчи ёшларнинг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Абдувохид Исмоилов мустақил ҳаётга қадам қўйган лицей битирувчиларини қутлаб, уларнинг келгуси ўқиш ва ишларида омад тилаган ҳолда, таълим даргоҳида олган билимларини янада мустаҳкамлаб, ички ишлар органлари учун муносиб кадрлар бўлиб етишишига ишонч билдирди.

Тадбирда таъкидланганидек, мазкур ўқув йилида академик лицейни 189 нафар ўқувчи битирмоқда. Улардан 142 нафари Ички ишлар вазирлиги Академиясига, 12 нафари Жамоат хавфсизлиги университетига, 2 нафари давлат Божхона университетига, 23 нафари фуқаролик олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган.

Якунда лицейни битирган ўғил-қизларга дипломлар тантанали равишда топширилди.

Ўз мухбиримиз.

Қашқадарё вилояти.

Report Page