БИРЖАДА АИ-80 БЕНЗИНИ ЯНГИ ТАРТИБДА СОТИЛА БОШЛАДИ
"ЎзРТХБ" АЖ PR бўлимиЎзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 апрелдаги ПҚ-4464-сон “Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2020 йил 1 майдан бошлаб АИ-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан фақат биржа савдолари орқали сотила бошлади.
“Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ да бензин бўйича ўтказилган биржа савдоларининг дастлабки кунида савдоларга 14 054,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензин қўйилди ва улардан 9 123,5 тоннаси, яъни 65% сотилди.
Биржа савдоларида “Ўзбекнефтегаз” АЖ нефть базалари, автомобиль ёқилғи қуйиш шахобчалари ва бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар иштирок этишди.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача нархи унинг бошлағич баҳосига нисбатан 0,1% га ўсди ва ёқилғининг бир тоннаси учун 3 812,5 минг сўмни ташқил қилди. Литрга ўтказилганда АИ-80 бензиннинг биржада шаклланган нархи ёқилғининг бир литри учун ўртача 2 783-2 949 сўмни ташкил этди (бензинининг бир тоннаси тахминан 1 293-1 370 литрга тенг).
Эслатиб ўтамиз, биржа савдоларида шаклланган нархлар акциз солиғи, юклаш, ташиш ва бошқа харажатларни ўз ичига қамраб олмайди.
Биржа савдолари орқали сотилган товар ресурлари учун биржа котировкалар, яъни ўртача нархлар ҳафталик асосда белгиланади ва ҳар Душанба куни соат 17:00 гача «ЎзРТХБ» АЖ нинг www.uzex.uz расмий вебсайтида эълон қилинади.