БИРЖА САВДОЛАРИНИНГ НАРХЛАР БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

БИРЖА САВДОЛАРИНИНГ НАРХЛАР БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Товар хом ашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-4484-сон қарори 3-бандида юқори ликвидли ва монопол маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш жадваллари монополист корхоналар ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар томонидан товар-хом ашё биржаларининг расмий веб-сайтларига янгиланган тарзда жойлаштирилиши белгилаб қўйилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг  5-бандида сотувчилар савдо кунлари бўйича тенг қўйишни ҳисобга олган ҳолда, юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига йириклаштирилган моддий баланслар ва прогнозлар асосида қўйиш жадвалларини мустақил ишлаб чиқиб тасдиқлаши  ҳамда уларни биржа расмий веб-сайтида келгуси ой бошланишидан уч кун олдин жойлаштираши, шунингдек, монополияга қарши курашиш органига тақдим этиши белгиланган.

Шунингдек низомнинг 6-банди билан сотувчилар объектив ва уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли жадвалларда назарда тутилган ҳажмларни ва маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш муддатларини бажаришнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда, маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш санасидан бир кун аввал, бу ҳақда монополияга қарши курашиш ҳудудий органлари ва  биржани хабардор қилиши белгилаб қўйилган.

Ўсимлик ёғи, пахта шроти ва пахта шелухаси ҳам ички бозорда фақат биржа савдолари орқали бозор тамойиллари асосида сотилиши белгилаб берилган бўлсада,  "Қарши ёғ-экстракция" АЖ томонидан  ушбу маҳсулотларни айрим кунлари биржа савдосига белгиланган графикдан кам миқдорда қўйилган ҳолатлари кўзатилди.

Жорий йилнинг 1,2,3 ва 9 декабрь кунлари ўсимлик (пахта ёғи) ёғи  маҳсулотини биржа савдоларига қўйиш жадвали (график) кунлик 20 тоннадан белгиланган бўлсада, ҳақиқатда шу кунларда кунлик 10 тоннадан  биржа савдоларига қўйилган ёки кунлик 10 тоннадан пахта ёғи биржа савдоларига қўйилиши таъминланмаган. Жорий йилнинг 7 декабрь куни эса кунлик график белгиланган 20 тонна умуман биржа савдосига қўйилмаган.

Жорий йилнинг 2,3,7 декабрь кунлари жамият томонидан пахта шелухаси  кунлик 25 тоннадан белгиланган бўлсада, ҳақиқатда шу кунларда кунлик 20 тоннадан биржа савдоларига қўйилган. Яъни кунлик 5 тоннадан пахта шелухаси  биржа савдоларига кам қўйилган.

Шунингдек, 2 ва 3 декабрь кунлари пахта шроти кунлик 30 тоннадан белгиланган бўлсада, ҳақиқатда шу кунларда кунлик 20 тоннадан биржа савдоларига қўйилган. Яъни кунлик 10 тоннадан пахта шроти қўйилмаган. Жорий йилнинг 7 декабрь кунида кунлик график 30 тонна белгиланган бўлсада, ҳақиқатда умуман қўйилмаган.

Бу тўғрисида "Қарши ёғ-экстракция" АЖ томонидан объектив ва уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли жадвалларда назарда тутилган ҳажмларни ва маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш муддатларини бажаришнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда, маҳсулотни биржа савдоларига қўйиш санасидан бир кун аввал, бу ҳақда монополияга қарши курашиш органи ва унинг ҳудудий органларига хабар берилмаган.

Юқоридаги қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида ҳудудий бошқарма томонидан "Қарши ёғ-экстракция" АЖга бир неча марта тушунтиришлар ва огоҳлантириш хатлари (09.04.2020 йилда 02/02-631 сонли, 2020 йилда 01/05-1179-сонли, 10.08.2020 йилда №01/05-1426 сонли) берилган.

Бу билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорининг 2-иловаси билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя этилмаган.

Бу эса Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонун 10-модда талаблари бузилганлиги аломатлари маълум бўлди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 36 банди 8 хат бошиси товарларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган юқори ликвидли ва монопол турларини биржа савдоларига тегишли жадвалларда назарда тутилган муддатларда ва ҳажмларда қўймаслик - бу биржа нархларининг ўсишига олиб келиши мумкин бўлган қонун бузилиш ҳолатлари маълум бўлди.

Мазкур қонунбузилиш ҳолатлари Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг махсус комиссиясининг 2020 йил 14 декабрдаги йиғилишида кўриб чиқилиб,  "Қарши ёғ-экстракция" АЖга нисбатан  юқоридаги қонунбузилишларни тўхтатиш, олдини олиш ва келгусида йул қўймаслик  ҳақида  кўрсатма берилди.