БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ 

БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ 


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) – ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида тузилган халқаро ташкилот. БМТнинг асосий мақсад ва вазифалари унинг Низомида баён этилган. БМТ Низоми 1945 йил 26 июнда Сан-Францискода ўтказилган Бирлашган Миллатлар Конференциясининг Халқаро Ташкилот тузиш бўйича якуний мажлисида имзоланган ва шу йилнинг 24 октябридан кучга кирган. Низомга биноан, БМТ 4 та асосий мақсадга амал қилади. Улар:

·       халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашиш;

·       миллатлар ўртасида дўстона алоқаларни ривожлантириш;

·        халқаро муаммоларни ҳал этишда ва инсон ҳуқуқларини ҳурматлашни рағбатлантиришда халқаро ҳамкорликни барқарорлаштириш;

·       ушбу умумий мақсадларга эришишда миллатлар саъй-ҳаракатлари, келишувлари учун марказий ролни ўйнаш.

БМТ аъзолари мустақил давлатлардир. БМТ бутунжаҳон ҳукумати эмас ва у қонунлар қабул қилмайди. Бироқ халқаро можароларни бартараф этишга ва барчага дахлдор бўлган масалаларни ҳал этиш сиёсатини ишлаб чиқишга ёрдам бера оладиган маблағларга эга. БМТга барча катта-кичик, бой ва камбағал, турли сиёсий қарашлар ва ижтимоий тизимдаги давлатлар аъзо бўлиб, улар овоз бериш ва овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ташкилотга аъзо бўлган ҳар бир давлат халқаро муносабатларнинг асосий тамойиллари акс этган, халқаро шартномалардан иборат бўлган БМТнинг Низомида баён этилган мажбуриятларни қабул қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та бош органи мавжуд. Улар:

·       Бош Ассамблея;

·       Хавфсизлик Кенгаши;

·       Иқтисодий ва ижтимоий кенгаш;

·       Васийлик Кенгаши;

·       Котибият;

·       Халқаро Суд;

Мазкур бош органларнинг дастлабки 5 таси БМТнинг Нью-Йоркдаги (АҚШ) Марказий қароргоҳида, 6 орган – Халқаро Суд эса Нидерландиянинг Гаага шаҳрида фаолият юритади.

Ҳозирда ташкилотда 193 давлат аъзо, 2 та давлат (Ватикан ва Фаластин) кузатувчи мақомига эга. БМТнинг расмий тиллари 6 та бўлиб, улар инглиз, француз, рус, араб, испан ва хитой тиллари ҳисобланади. Шундан инглиз, француз ва испан тилларида иш юритилади. Ташкилот штаб квартираси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида жойлашган.

 Расмий интернет сайти www.un.org // www.un.int

👉🏻@uz_sfa


Report Page