БИРГА ИФТОР ҚИЛАМИЗ!
Нодиржон АбдулаҳатовМарғилон шаҳрининг Боғтаги маҳалласида яшаб ўтган Ғайбуллоҳ эшон дада ҳаётида бўлиб ўтган қуйидаги воқеа бугунги дорилмон кунларимизда муборак рамазон ойида тўкин дастурхон атрофида ифторлик қилаётган ҳамюрларимиз учун қизиқарли бўлади деб ўйлаймиз. Бу ҳақда Марғилонлик Абдусаттор ҳожи Абдулбоқи ўғли шундай деган эди:
«Эллигинчи йилларнинг бошида бобом билан бирга Ғайбуллоҳ эшон дадани зиёратига бордик. Улар бирга таълим олган эканлар. Эшон даданинг мўъжазгина ҳужраларида узоқ суҳбат бўлди. Қайтмоқчи бўлиб рухсат сўраганимизда у киши, «Мен ҳозир» – дедилар-да, ичкарига кириб кетдилар, бир оздан сўнг чиқиб, «Энди кетмайсизлар, уч кундан бери егулик топа олмай ифтор қилмаган эдик. Аёллар бугун супрани қириб бир сиқим ун топишган экан, қозонга солиб атала қилиб қўйишибди. Бирга ифтор қиламиз», дедилар.!»
Тамаъдан қўрқиб, аянчли кунларда ҳам қаноат билан кун кўрган бу каби зотлар ҳаёти барчага ибратдир.
