БИР МУРОЖААТ — БИР ТАҚДИР
#Ҳар_бир_мурожаат_эътибордаДавлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасида нафақат расмий тарзда, балки, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам келиб тушаётган мурожаатлар масъул ходимлар томонидан алоҳида назоратга олинган. Бу одамларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва ўз вақтида ҳал қилиш имконини бермоқда.
Яқинда ижтимоий тармоқларда Каттақўрғонлик 2014 йилда туғилган Муслима Хосиловага тегишли туғилганлик гувоҳномаси топиб олинганлиги тўғрисидаги эълонлар тарқалди. Бошқарма бошчилигида ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида тезкор чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, “Ягона ФҲДЁ электрон архиви” тизими орқали кўрилганда ушбу гувоҳнома мазкур туманнинг “Боғот” маҳалласида яшовчи Дилрабо Хосилованинг фарзандига тегишли экани маълум бўлди. Туман ФҲДЁ бўлими томонидан жойига чиққан ҳолда, гувоҳнома ўз эгасига топширилди.
— Эътиборсизлик туфайли гувоҳномани йўқотиб қўйган эдим, — дейди Д. Хосилова. — Қизим 1-гуруҳ ногирони. Тошкентга даволаниш учун олиб кетаётган вақтим шу кўнгилсизлик содир бўлди. Туман ФҲДЁ бўлими ходимлари қўнғироқ қилиб, гувоҳномани топилгани ҳақида айтишиб, уйимга олиб келиб беришди. Очиғи, уни топиш масаласида сарсон бўлаётгандим.
- Маълумот ўрнида қайд қилиш жоизки, ФҲДЁ архив маълумотномалари ва ахборотини олиш имкониятини берувчи ягона электрон архиви тизими идоралараро интеграциялашув, электрон ҳамкорликни кенгайтириш орқали бюрократик тўсиқлар, коррупция ҳолатларини юзага келишининг олдини олади. Унинг ёрдамида фуқаролар ваколатли давлат органлари ва ташкилотларга бормасдан давлат хизматларидан фойдаланишга эришадилар.
Каналга уланинг: 👉🏻 https://t.me/Samarqand_Davxizmat