ВАТАН ОБОД БЎЛСА, ИШДА УНУМ БЎЛАДИ

ВАТАН ОБОД БЎЛСА, ИШДА УНУМ БЎЛАДИ


«Бўзатовтумангаз» филиалининг қайта таъмирланган биноси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2020-2021-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг чора-тадбирлари тӯғрисида»ги 243-сон қарорига асосан «Ҳудудгазтаъминот» АЖнинг 120-сон бӯйруғи ижросини таъминлаш мақсадида «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» МЧЖ томонида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Бўзатовтумангаз» филиали биносининг таъмирлаш ишларини «Муроджон-Бунёдбек» МЧЖнинг қўли гул усталари амалга оширди. Шунингдек, янги иморатда ходимларга кулай иш шароитини яратиш ва филиалнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида барча зарур жиҳозлар билан таъминланди. 

Таъмирлаш ишлари давом этмоқда

Туман аҳолисига бир маромда табиий газ етказиб бериш учун «Эркиндарё» ОФЙ ҳудудидаги «Кўкчиел» овулигача бўлган 8,8 км узунликдаги юқори босимли газ қувури бошига бир дона газ тақсимлаш пункти (ГТП) қурилди.

Тумандаги «Қозонкетган» ОФЙ ҳудудидаги 44,9 км узунликдаги газ қувурларига юқори босимдаги зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш йўли билан 35 км узунликдаги газ қувурлари қайта ишланди. 

Тумандаги «Обод қишлоқ» дастурига киритилган «Эркиндарё» ОФЙ ҳудудида 6 дона ГТПда 3,0 км узунликдаги юқори босимдаги газ қувурларини таъмирлаш, ҳаво босими ёрдамида тозалаш ва зичликка синаш ишлари май ойи бошидан олиб борилмоқда.

Бу ишларни ўз вақтида амалга ошириш орқали келгусида туманда газ таъминоти талаб даражасида бӯлишига эришилади.

«Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» МЧЖ матбуот хизмати

Report Page