БИОСОЛВЕНТ ПОЛИМЕР КОМПОЗИЦИЯСИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

БИОСОЛВЕНТ ПОЛИМЕР КОМПОЗИЦИЯСИНИ ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

Томчи канали

БИОСОЛВЕНТ препарати ионоген полимер асосида олинган ва таркибида сирт-фаол моддалар сақлаган композиция. Биосолвент полимер композицияси махаллий хом-ашёлардан ишлаб чиқирилади.

Шўрланган ерларнинг кимёвий мелиорацияси тизимига киритилган янги усул – “БИОСОЛВЕНТ” полимер композицияси ёрдамида шўр ювиш, сув сарфини 1,5 марта камайтирган ҳолда тупроқнинг шўрланганлик даражасини 40% гача тушириш хусусиятига эга бўлиб, суғориладиган ерларнинг унумдорлигини оширади.

Препаратни қўллаш натижасида шўрланган тупроқ таркибидаги ўсимлик учун зарарли, сувда қийин эрувчан тузлар осон ювилади, тупроқ структураси яхшиланади ҳамда тупроқнинг ғоваклилиги 11% гача ошиши ҳисобига ўсимликлардаги моддалар алмашинуви яхшиланади, ҳосилдорлик 7-9 ц/га ошади.


БИОСОЛВЕНТ препаратининг асосий афзалликлари:


Ø тупроқ қатламига осон ва тез сингиши;

Ø сувда яхши эрувчанлиги;

Ø тупроқнинг рН қийматини камайтириши;

Ø таркибида ион алмашинув хоссасига эга бўлган функционал гуруҳи мавжуд бўлганлиги;

Ø паст молекуляр оғирликдаги биопарчаланувчи полимер асосида олинганлиги;

Ø таркибида сирт–фаол моддаларнинг мавжудлиги.



 БИОСОЛВЕНТ препаратининг қўлланилиши:


Ø кузги шўр ювишда-шудгорлашдан кейин;

Ø баҳорги шўр ювишда-экин экишдан олдин;

Ø вегетация даврида- суғоришдан олдин.


БИОСОЛВЕНТ препарати билан ишлов бериш учун кўрсатма:


Шўрланган ер майдонларини шўрини ювиш жараёнида тупроқнинг шўрланганлиги даражасидан келиб чиқиб, кам шўрланган далалар учун 5л/га, ўртача шўрланган далалар учун 10л/га БИОСОЛВЕНТ препаратини қўллаш тавсия этилади. Дастлаб БИОСОЛВЕНТ препарати 200–600 л сувда суюлтирилиб далага сепилади, сўнгра шўр ювиш ишлари бажарилинади. Шунингдек, экинларни суғориш жараёнида ҳам БИОСОЛВЕНТ препаратини қўллаш мумкин. Бунда суғоришдан олдин препарат 1:20 нисбатида суюлтирилиб, ер юзасига пуркалади ва кейин суғорилади.


 Экологик самарадорлиги:


БИОСОЛВЕНТ препарати вегетация даврида қўлланилганида дала тупроғининг 0-70 см.гача қатламида бўлган тузларни зарарли таъсири сезиларли даражада камайтиради, тузсизланиш эффекти вегетация даври охиригача сақланиб қолинади.

Шу билан биргаликда шўр ювишдаги сув сарфини 1,5-2 маротаба камайишига олиб келади.

Шўр ювиш ишларини бажаришда:


Ø Зарарли ионларнинг 35-42 % дан кўпроғи ишқорсизланиши;

Ø Сувни иқтисод қилиш -2000 м3/га қадар камайиши кузатилинади.


Суғоришдан олдин эгатнинг туб қисмисига (пуштанинг пастроғи) препарат пуркашлганида оддий суғоришга нисбатан 18-25% дан кўпроқ тузлар илдиз ривожланиш қатламидан чиқариб ташлашга эришиш (туз вентиляциясини яратиш) мумкин;

Эгат орқали экинларни суғоришда шўрлик даражасинини камайиши ҳисобига пахтанинг ҳосилдорлиги гектарига 7,5 центнерга ошгани кузатилган.

Ишлаб чикарувчи:

ЎзР ФА О.С.Содиқов номидаги

Биоорганик кимё институти

Innovatsion bio texnologiyalar

масъулияти чекланган жамияти

100125, Тошкент ш.,Мирзо Улуғбек кўч., 83,

Тел.: +998 71-262-35-40, факс +998 71-262-70-63

+998 90-352-11-04 E-mail: ibchem@uzsci.net

Report Page