Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)га ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)га боғланган тўловлар

Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)га ёки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ)га боғланган тўловлар


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)ги 1046-сон қарори қабул қилинди.


Қуйидаги тўлов турлари базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)га боғланди:

👉 Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация миқдори.

👉 "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими" фахрий унвони учун қўшимча тўлов.

👉 Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқиётган ҳамда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болаларга уларнинг шахсий харажатлари учун ҳар ойлик тўлов.

👉 Фахрий унвонлар эгаларига тўловлар.

👉 Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси ҳамда Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти, шунингдек ихтисослаштирилган бошқармалар (Фуқароларга хизмат кўрсатиш бошқармасидан ташқари) ходимларига жамоавий шартнома асосида, овқатланиш учун компенсация тўлови.

👉 Судьяларга, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси суд органлари ходимларига, прокуратура органлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси.

👉 Турли вазирлик, қўмита, инспекция ва уларнинг тизимига кирувчи ташкилотларда қуйидаги тўлов турлари:

  • ҳар ойлик озиқ-овқат учун харажатларни қоплаш бўйича тўловлар;
  • ҳар ойлик йўлкира учун харажатларни қоплаш бўйича тўловлар;
  • қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта тўлов;
  • турли тадбир, воқеалар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммалари.

👉 Турли хил кўкрак нишонлари билан мукофотланган шахсларга бир йўла тўланадигани пул мукофотлари.


Қуйидаги тўлов турлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори(МҲТЭКМ)га боғланди:

👉 Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига

а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача – 17.6 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 21.1 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 24.6 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 28.1 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 35.2 фоиз.

б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун – 17.6 фоиз, синфдаги (синф-комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса – 8.8 фоиз.

в) информатика кабинети мудирлиги учун – 17.6 фоиз.

👉 Соғлиқни сақлаш муассасаларининг таркибий бўлинмаларига мудирлик қилганлик учун врачларга:

штатида врачлар лавозими 6 тагача бўлганда - ойига МҲТЭКМнинг 17.6 фоизи миқдорида;

штатида врачлар лавозими 6 тадан ортиқ бўлганда - ойига МҲТЭКМнинг 24.6 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Кабинетларга мудирлик қилганлик учун врачларга ойига МҲТЭКМнинг 10.6 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Туман, туманлараро ва шаҳар ТМЭКларининг раислари бўлган врачларга комиссияга раҳбарлик қилганлик учун ойига МҲТЭКМнинг 24.6 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Қишлоқ врачлик пунктлари филиал (бўлим)ларига мудирлик қилганлик учун врачлар, фельдшерлар, акушеркалар, тиббиёт ҳамшираларига ойига МҲТЭКМнинг 8.8 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Врачлик мутахассислиги бўйича тегишли тоифага эга бўлган тиббиёт муассасалари раҳбарларига, уларнинг ўринбосарлари - врачларга:

олий малака тоифаси мавжудлиги учун - МҲТЭКМнинг 17.6 фоизи миқдорида;

биринчи малака тоифаси мавжудлиги учун - МҲТЭКМнинг 10.6 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

Тиббиёт муассасаларининг мутахассислиги бўйича тегишли тоифага эга бўлган бош тиббиёт ҳамшираларига:

олий малака тоифаси мавжудлиги учун - МҲТЭКМнинг 14.1 фоизи миқдорида;

биринчи малака тоифаси мавжудлиги учун - МҲТЭКМнинг 7.1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.

👉 Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари базавий тариф ставкасига қўшимча тўловлар

гуруҳ раҳбарлиги учун — 35,2 фоиз;

ёзма ишларни текшириш учун — 17,6 фоиз;

ўқув ва лаборатория кабинети мудирлиги учун — 17,6 фоиз.

👉 Шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармаларида камида ўн йил ишлаган ходимларга пенсияга чиқиш муносабати билан улар билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилганда бошқармада ишланган ҳар бир йил учун МҲТЭКМнинг 35.2 фоизи миқдорида, бироқ ходимнинг 5 тариф ставкаси (лавозим маоши)дан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла нафақа тўлови.

👉 Ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, олимпия захиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида, олий маҳорат спорт мактабларида, олий спорт маҳорати мактабларида ҳамда Республика олий спорт маҳорати мактабларида ишлаётган катта тренер-ўқитувчиларга, катта инструктор-методистларга, шунингдек «Хизмат кўрсатган спорт устаси» фахрий унвонига эга бўлган ходимларга МҲТЭКМ 7.1 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча ҳақ.

👉 Бюджет ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ташкил қилинган жамоат ишларида АБКМ йўлланмаси асосида жамоат ишларида иштирок этиш учун юборилган фуқароларнинг ойлик иш ҳақи миқдори МҲТЭКМнинг 1.76 бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланиши мумкин.

👉 Давлат геология қўмитаси ходимлари иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларни ҳисоблаш учун чекланган сумма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган МҲТЭКМнинг 2.11 бараварини ташкил этади.

👉 Ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг спорт турлари бўйича катта тренер-ўқитувчиларига МҲТЭКМнинг 10.6 фоизи миқдорида ҳар ойлик тўлов.


Каналга уланиш: 👇

@uzasbouz

Report Page