БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ

БЕШ ТАШАББУС – БЕШ ИМКОНИЯТ

Facebook | Instagram | Telegram | Youtube

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Муборак туманида жойлашган ҳарбий қисмларининг бирида “Беш ташаббус – беш имконият” шиори остида очиқ эшиклар куни ташкил этилди. 

Туманда фаолият юритаётган мактаблардан қарийб 300 га яқин ёшлар таклиф этилган тадбирда ўқувчилар ҳарбий қисм ҳаёти билан танишишди. Қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар ҳақида маьлумотлар олишди. Призедентимиз илгари сураётган  5 та муҳим ташаббус доирасида ҳарбий қисмда ташкил этилган тўгараклар аъзолари бадиий ва жанговар чиқишларини намойиш этишди. 

Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўмондони ҳамда Муборак туман ҳокими меҳмонлар билан бугунги миллий армиямиз қудрати ҳамда ватанпарварлик туйғулари ҳақида суҳбат қуришди. Ушбу туманида таваллуд топган ёзувчилар уюшмаси аъзоси Баҳодир Абдураззоқ ҳам йиғилганларга ўзининг ҳаёт йўли ҳақида гапириб, юрт равнақига ҳар бир инсон дахлдор экани, айниқса ёшларнинг камолоти муҳим ўрин тутишини алоҳида таькидлади. Ўз навбатида ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тўлиқ жавоблар олишди. Ҳарбий қисмдаги мавжуд тўгаракларга қатнашиб, мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб келаётган ёш иқтидор эгаларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.


Report Page