БЕШ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТ САРҲИСОБИ

БЕШ ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТ САРҲИСОБИ

O`zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши

2019 йил 25 октябрь куни Бухоро шаҳридаги 1-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати O’zLiDeP Бухоро вилояти ташкилотининг ХII Конференцияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, корхона, ташкилот ва муасасалар,Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят Кенгаши масъул ходимлари, O’zLiDeP фаоллари, Ёшлар иттифоқи ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.




                     Конфренцияда O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Ф. Аминовнинг “Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бухоро вилоят ташкилотининг 2015-2019 йиллар давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва келгусида партия ташкилоти олдида турган долзарб вазифаларни белгилаб олиш тўғрисида”ги ҳисобот маърузаси тингланди.



Таъкидланганидек, Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан ўтган давр ичида  (2015-2019 йилларда) амалдаги қонунлар давлат дастури ва ҳудудий дастурларда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан депутатлик назорати олиб боришнинг самарали ва таъсирчан усулларидан унумли фойдаланилди. Партия элоктаратини ўйлантираётган энг муҳим масалалар бўйича депутатлик гуруҳлари томонидан 108 та назорат-таҳлил фаолияти амалга оширилиб, 312 та эшитув ўтказилди. Мутасаддиларга 504 та депутатлик сўровлари юборилиб, асослантирилган жавоблар олинди. O`zLiDePнинг кейинги 5 йил ичида белгиланган истиқболли лойиҳалари ижросини таъминлаш юзасидан ўтган давр ичида 30 та лойиҳа тўлиқ ниҳоясига етказилиб, жойларда1000 та янги иш ўринлари яратишга муваффақ бўлинди. Партия вилоят Кенгаши аёллар қаноти томонидан ҳисобот даврида хотин-қизларнинг ижтимоий, ҳуқуқий, маънавий, маданий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланишга жалб қилиш мақсадида шаҳар ва туманларда 200 дан ортиқ турли тадбирлар, семинар-тренинг, давра суҳбатлари ўтказилди. Ушбу йўналишдаги ишларнинг “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар асоссиацияси вилоят бўлими, “Соғлом авлод учун” хайрия фонди ва бошқа бир қатор ҳомий ташкилотлар билан олиб борилганлиги ўз амалий натижасини берди. Жумладан ўтказилган бепул тиббий кўрикларда кейинги 5 йилда жами 6733 нафар аёл тегишли муолажа, йўл-йўриқ ва тиббий маслаҳатлар ҳамда дори дармонларни олди.


O`zLiDeP вилоят Кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан ҳисобот даврида “Диплом билан бизнесга”, “Агар мен депутат бўлсам” сингари партиявий лойиҳалар ижросига алоҳида эътибор қаратилганлиги вилоятдан ёш тадбиркорлар, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларидан. 25 нафарига тижорат банклари томонидан 129 миллион сўмдан зиёд имтиёзли кредит ажратилди. Бугунги кунда вилоятнинг Когон, Бухор сингари шаҳар ва туманларида тадбиркорликнинг паррандачилик, асаларичилик, тикувчилик, зардўзчилик, иссиқхона фаолиятини йўлга қўйиш сингари йўналишларда банд бўлган ёшлар кўпчиликни ташкил этади.   



Мафкуравий, ташвиқот-тарғибот ишлари самараси ўлароқ, кейинги пайтда, айниқса, жорий йилнинг декабрь ойида парламент қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига мамлакатимизда янги қабул қилинган сайлов кодекси асосида ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён олдидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “Биргаликда биз кучмиз!” шиори остида ўтказилган оммавий тарғибот акцияларида партия фаоллари, талаба-ёшлар, депутатлар, кенг жамоатчилик вакилларидан иборат жами 15000 нафардан ортиқ маслакдошларимиз иштирок этиб, бу йилги сайловларнинг янгича ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этилиши бўйича тегишли маълумотга эга бўлдилар. Ортиқча дабдабабозлик, ваъзхонликдан холи бўлган сайловолди тадбирлари турли ёшдаги кишиларнинг O`zLiDePнинг дастурий ғоя ва мақсадларини билиб олишда муҳим аҳамият касб этди. O`zLiDePга том маънода теран хайрихоҳлик уйғотаётган ушбу байрамона тадбирлар жойлардаги тарғибот таъсирчанлигини ошириш, ноанаънавий усуллардан самарали фойдаланиш, янгича ёндашувларни жорий этиш имконини берди. Янгича форматдаги тарғибот акциялари вилоятнинг Ғиждувон, Шофиркон, Олот, Когон ва Бухоро сингари туман ҳамда шаҳарларида ғоят кўтаринки руҳда ташкил этилди.



Ўтган давр мобайнида партия вилоят Кенгаши ҳузуридаги “Сиёсий таълим маркази” томонидан Бухоро, Когон шаҳридаги ҳамда барча туманларда ташкил этилган 268 дан зиёд давра суҳбатлари, учрашув ва мулоқотлар давомида 420 та долзарб мавзуларда маърузалар ўқилиб, тингловчиларнинг билим даражаси, партиявий салоҳияти, сиёсий онгини оширишга муваффақ бўлинди. Интерфаол усулда, ахборот комуникация технологиялардан самарали фойдаланган ҳолда сиёсий таълим маркази томонидан “Бухоро халқаро аэропорти” МЧЖда, “Шоҳруд” АЖда, шаҳардаги 33-МФЙ, Бухоро давлат унверситети, Бухоро муҳандислик-технология институти, бир қатор умумий таълим мактабларида ўтказилган бундай тадбирлар фуқаролар, айниқса, ёшларнинг сиёсий онгини шакллантиришга хизмат қилгани билан аҳамиятлидир.


Ягона сайлов стандартлари ва тартиб-таомилларини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси “Сайлов тўғрисида”ги кодексининг қабул қилиниши ҳамда сайлов жараёнига АКТнинг жорий этилиши сингари ўзгаришлар, янгиланишлар хусусида электоратимиз вакиллари, аҳоли орасида тушунтириш, тарғибот-ташқивот ишларини олиб боришга, айниқса, вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида алоҳида эътибор берилди. Депутатликка муносиб номзодларни танлаш, сайлов жараёнининг ошкоралик, очиқлик руҳида ўтказилишини таъминлаш, сайловларга тайёргарлик жараёнини янада кучайтиришда фаоллик кўрсатилгандагина бўлажак сайловларда кутилган натижаларга эришиш мумкинлигини бугунги кунда партиянинг барча бўғинлари тўғри тушуниб етганлар. Хусусан, O`zLiDePнинг таянч бўғини ҳисобланган БПТлар ҳам ҳозирги пайтда вилоятда ўз сафига 33614 нафар аъзони бирлаштирган 778 та қуйи бўғин фаолият кўрсатмоқда. Ҳисобот даврида партия аъзолари сони вилоят бўйича 21807 нафарга, БПТлар эса 246 тага ошди.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 22 август куни мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашуви чоғида партияларнинг жамиятимиз сиёсий-ижтимоий ҳаётидаги ўрни ва ролини ошириш, шу йил декабрь ойида миллий парламентимиз ва маҳаллий вакиллик органларига бўладиган сайловларга тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида, бу борадаги энг муҳим ва долзарб масалалар хусусида атрофлича фикр юритилди. Чиндан ҳам, мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйган ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқларда чуқур демократик ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ҳаракатлар стратегияси асосида жамиятимизда кўппартиявийлик, сиёсий плюрализм, фикрлар ранг-баранглиги, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтиришга алоҳида эътибор берилаяпти. O`zLiDeP вилоят ташкилоти ҳам ана шу талаблардан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятида туб бурилиш ясашга интилмоқда. Бугунги кунда партиянинг барча бўғинларида O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси қарор ва фармоишлари асосида олиб барилаётган ишлар ўз амалий натижасини бериб турибди.


Жорий йилнинг июль ойида вилоятда O`zLiDePнинг янгиланган дастури ҳамда сайловолди платформаси лойиҳаларини такомиллаштириш юзасидан аниқ фикр-мулоҳазаларни жамлашга қаратилган 3 та очиқ мулоқотлар ўтказилди. Қизғин муҳокама, таклиф ва баҳс-мунозаралар остида ўтказилган очиқ мулоқотларда партия фаоллари томонидан 130 дан ортиқ таклиф ва тавсиялар берилди.


Муҳим сиёсий жараён — жорий йилнинг декабрь ойида Парламентнинг қуйи палатаси ва маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловларда O`zLiDeP номзодларини қўллаб-қувватлаш ва кўпроқ овозга эга бўлиш вилоят партия ташкилоти масъул ходимлари, барча маслакдошларнинг асосий мақсадига айланган.



Report Page