БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ҚИЗ ота-онасига соғ-саломат қайтарилди

БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ҚИЗ ота-онасига соғ-саломат қайтарилди


Жорий йилнинг 26 июль куни Риштон тумани Топволдиев номли МФЙда яшовчи Маъмура Якубова Фарғона вилояти ИИБнинг “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, 2010 йилда туғилган қизи Муштарий Абдулахатова 24 июль куни соат 09:35 ларда хонадонидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилади. 

Мурожаат қилиниши биланоқ, Риштон тумани ИИБ тезкор қидирув хизмати ва ҲПБ ходимларидан иборат гуруҳлар тузилиб, тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. 

Тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб борилган суриштирув ишлари натижасида бедарак йўқолган Муштарий Абдулахатова Андижон шаҳрида бемақсад юрганлиги аниқланиб, Риштон туман ИИБ ходимлари томонидан олиб келинди ва ота-онасига соғ-саломат ҳолатда топширилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз

Фарғона вилояти.

Report Page