Ноқонуний пойга уюштирган ҳайдовчиларга чора кўрилди

Ноқонуний пойга уюштирган ҳайдовчиларга чора кўрилди

BB_Tulyaganov

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларини Тошкент шаҳри билан боғловчи янги қурилган автомобиль йўлида бир гуруҳ ҳайдовчилар тунги вақтда, хавфли ҳолатни юзага келтирган ҳолда пойга уюштирганлиги ҳақидаги видео лавҳа тарқалди.

BB_Tulyaganov

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан ушбу ҳолатга ойдинлик киритилди.

Маълум бўлишича уч нафар ҳайдовчи яъни 1993 йилда туғилган, Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи М.Р “AUDI”русумли, 1992 йилда туғилган, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи Т.Ш “Malibu-2” русумли ва Тошкент шаҳридаги “FULL COTTON” МЧЖда ишловчи, 1992 йилда туғилган A.K ўзига бириктирилган “MASERATI” русумли транспорт воситаларида ҳаракатланиш хавфсизлиги талабларига зид равишда ўзлари ва атрофдагилар ҳаётини хавф остига қўйиб, ўзаро келишув асосида пойга ўтказишган

BB_Tulyaganov
Скачать видео

Вилоят ЙҲХБ томонидан ушбу видео лавҳада акс этган барча транспорт воситалари аниқланиб, уларнинг ҳайдовчиларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5 моддасининг 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаридан жарима тайинланиб маъмурий баённома расмийлаштирилди.

@BB_Tulyaganov

Report Page