ИИББ: “Chimyonda turistik avtobus jarlikka quladi” хабари юзасидан расмий маълумот

ИИББ: “Chimyonda turistik avtobus jarlikka quladi” хабари юзасидан расмий маълумот

TVIIBB

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудида соат тахминан 15:30 ларда ҳайдовчи У.А Тошкент шаҳар, ”EASY GO TRANS” МЧЖга тегишли бўлган “GOLDEN DRAGON” русумли, давлат рақам белгиси 01039 NEA бўлган автобусида Ҳиндистон давлатининг 20 нафар туристлари билан “Тошкент-Чимён” автомобиль йўлининг 81 км.да йўлнинг ўнг четидаги автотранспортлар тураргоҳида тўхтаган.

Ўз навбатида, мазкур автобус шу вақтда ҳайдовчисиз ва йўловчиларсиз бўлган. Узатмалар қутиси нейтрал ҳолатда турган вақтида, ўз-ўзидан қўзғалиб кетиши натижасида ҳайдовчисиз ҳаракатланиб бориб, тахминан 30-40 метрлар юриб, қатнов йўлининг ўнг томонидаги пастликка тахминан 10 метрлар тушиб тўхтаб қолган.

Автобус- 2016 йилда ишлаб чиқарилган, техник соз ҳолатда бўлган. Тошкент шаҳар Транспорт Бошқармаси томонидан лицензия варақаси берилган.

Мазкур ҳолат натижасида, ҳеч ким тан жароҳати олмаган автобус техник шикастланган бўлиб, қисқа муддатларда автобусни чиқариш чоралари кўрилган.           

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати