БАҲОРГИ КЎРИК ДАВОМ ЭТМОҚДА: Мақсад ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тўсиқ бўладиган камчилик ва муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни баратараф қилиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқишдир.

БАҲОРГИ КЎРИК ДАВОМ ЭТМОҚДА: Мақсад ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга тўсиқ бўладиган камчилик ва муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни баратараф қилиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқишдир.


Баҳорги кўрик мобайнида “Temiryo‘linfratuzilma” AJ бош директори С.Норқабилов, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Техник ва технологик назорат департаменти бошлиғи О.Қаршиев, “Тошкент минтақавий темир йўл узели” филиали бошлиғи О.Худойқулов бошчилигидаги ишчи гуруҳ, 20, 21- май кунлари, Чуқурсой станцияси, Тошкент Сигналлаштириш ва алоқа масофаси, Тошкент электр таъминоти, Тошкент йўл масофаси корхоналири ҳамда Тошкент-Ангрен йўналишидаги барча станциялар ва хўжаликларни кўздан кечирдилар.



Ишчи гуруҳ аъзолари, ҳар бир корхона ва станциялар ҳудудидаги темир йўл участкалари, станциялар бино ва иншоотларнинг ҳолатини, бундан ташқари Тошкент электр тармоғи корхонасига қарашли хўжаликлар, Тошкент темир йўл масофасига қарашли омборлар, уларда сақланаётган эҳтиёт қисмлар, мавжуд техникаларнинг ҳолатини, шунингдек, устахоналарни синчковлик билан кўздан кечирдилар.

L

Жамият, департамент, Узел раҳбарияти жойларда станция навбатчилари, хўжаликларда фаолият олиб бораётган ишчи ходимлар билан юзма юз мулоқотда бўлиб, уларнинг билимини, иш фаолиятини ва самарадорлигини янада ошириш мақсадида савол жавоблар қилдилар.

Мутахассислар ҳар бир участкада ўзларининг йўналишлари бўйича поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши, станциялар ҳамда корхоналарда ишчи ходимларга яратилган шарт-шароитлар, темир йўл кесишмалари, ўтказгичли стрелкаларнинг, алоқа, электр таъминоти тизимларининг созлиги, шунингдек, локомотив ҳамда вагон хўжалиги томонидан амалга оширилаётган ишларни атрофлича ўрганиб чиқишди.


Жамият бош директори томонидан ҳар бир станцияда тадбиркорлар билан ҳамкорликни ҳамда ягона дарча тизимида иш юритишни янада кучайтириш, кўрик давомида аниқланган камчиликларни зудлик билан жойида бартараф қилиш бўйича масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.    

Кўрик давомида мутахассислар жойларда меҳнат муҳофазаси ва техника ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиниши борасидаги ишларни ҳам кўздан кечирдилар.


Баҳорги кўрик давом этмоқда.                   



Report Page