БАРЧА МУРОЖААТЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ...

БАРЧА МУРОЖААТЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ...


Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида муҳокама қилинди. 

Унда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди. 

Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш ҳамда мурожаатларга асосан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида фуқароларни қабул қилди. Жараёнда вилоят раҳбари ҳудуддаги ҳамда бошқа туманлардан жами 147 нафар, шундан 27 нафари такрорий мурожаат билан келган юртдошларимизнинг дарду-ташвишлари ва муаммоларини эшитиб, аксарият масалаларга шу жойнинг ўзида ечим топди. Қабул давомида фуқаролар томонидан коммунал соҳа, таълим, бандлик, тиббиёт ҳамда банк кредити олиш каби мурожаатлар бўлди. Муддат талаб этиладиган айрим масалалар юзасидан алоқадор ташкилотларнинг мутасаддиларига ижросини белгиланган муддатларда бажариш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди. 

Бу каби қабул жараёнлари ҳудудларда барча шаҳар ва туманларнинг ҳокимлари ва сектор раҳбарлари иштирокида мунтазам ўтказилиши белгиланди.

Report Page