БАРЧА МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БОР...

БАРЧА МУАММОЛАРГА ЕЧИМ БОР...


Бугун Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Президент маслаҳатчиси Турсунхон Ҳудойбергановлар иштирокида ҳудуддаги фуқаролар учун оммавий қабул ўтказилди.

Жараёнда вилоятимизда бўлиб турган вазирлик ва Республика идоралари раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган қабулда шаҳар ва туманлардан келган фуқароларнинг бандлик, тадбиркорлик, банк кредити олиш, уй-жой, моддий ёрдам, субсидиялар ажратиш, коммунал хизмат, тиббий хизматлар, маҳалла кўчаларини ободонлаштириш каби масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида аҳолидан 400 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти қабул чоғида ўз ечимини топди. Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъул идораларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди, ижроси назоратга олинди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда йўналишлар, тушунтиришлар берилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати

Report Page