БАРЧА АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!
https://t.me/uzatom_info“ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йили учун абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилишга тайёр.
Ҳужжатлар онлайн режимида суткасига 24 соат давомида қуйидаги ҳавола орқали қабул қилинади: https://org.mephi.ru/. Ҳужжат топшириш муддати 15 июндан 2 июлга қадар давом этади.
Абитуриентлар жорий йилнинг 15 июлига қадар математика, физика ва рус тили фанларидан имтиҳон топширадилар. Натижалар ҳам 15 июль куни эълон қилинади.
Энг юқори балларни тўплаган 100 нафар абитуриент тўлиқ давлат гранти асосида ўқишга кириш имкониятига эга бўлади.
Бу йил ҳужжатлар бакалавриатнинг қуйидаги тўртта йўналиши бўйича қабул қилинади:
• Ядро энергетикаси ва иссиқлик физикаси
• Ядро физикаси ва технологиялари
• Иссиқлик энергетикаси ва иссиқлик техникаси
• Электроэнергетика ва электротехника
Университет талабалари келажакда ядро энергетикаси ҳамда иссиқлик физикасининг тармоқ эҳтиёжларини қондириш учун энг муҳим илмий-технологик ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал этишга қодир, юқори малакали муҳандис-техник кадрлар бўлиб етишиш имконини берувчи халқаро таълим стандартлари даражасида таълим оладилар.
Қабул шартлари ва қўшимча маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://mephi.uz/ru/priyomnaya-kampaniya
Филиал Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти ёнида жойлашган бўлиб, унда илм-фан ва таълим интеграциясига алоҳида эътибор қаратилган. Энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган 11 та ўқув лабораториялари эса, талабаларга атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида чуқур билим олиш имкониятини беради.
Ўқишни тамомлаган барча битирувчиларга “ММФИ” миллий тадқиқот ядро университетининг (Россия Федерацияси) белгиланган намунадаги дипломи берилади ва бу диплом Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинади. Шунингдек, битирувчилар “Ўзатом” агентлиги тақсимотига кўра республиканинг атом тармоғида кафолатли иш ўринлари билан таъминланадилар.
Тўлиқ маълумот учун қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилишингиз мумкин:
Расмий веб-сайт: https://mephi.uz/ru/
Email: yamaslov@mephi.ru
Telegram-канал: https://t.me/uzmephi
Телефонлар:
“МИФИ” МТЯУ филиали +998 90 253 20 19
“Ўзатом” агентлиги +998 71 202 09 20 (ички 77)