БАЛИҚЧИДАН ЁЛҒОН ХАБАР

БАЛИҚЧИДАН ЁЛҒОН ХАБАР

www.andijan.uz

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган “Вилоят ҳокими билан учрашувда қатнашганларга муаммолардан гап очмаслик уқтирилди” деб номланган мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. 

Ушбу мурожаат юзасидан Балиқчи тумани ҳокимлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати ҳамкорлигида ишчи гуруҳ тузилиб, масала атрофлича ўрганиб чиқилди. Балиқчи туманидаги айрим маҳаллаларда табиий газ, электр энергияси таъминотидаги муаммолар ва йўлсозликдаги мавжуд камчиликлар юзасидан қуйидагиларни баён қиламиз.

Хусусан, хабарда “Вилоят хокими 5 февраль куни уни кутиб турган юзлаб фуқаролар олдида тўхтамай, Хўжаободдаги тўйхонага кетворди”, -деб ёзилган.

Вилоят ҳокими аввало, Хўжаободдаги тўйхонага эмас, Файзиобод маҳалла гузарига тўпланган ёшлар олдига эмас, ўша жойда ҳозир бўлган оддий фуқаролар, маҳаллий аҳоли олдига бориб, улардан ҳол-аҳвол сўраб, бугунги ташрифдан мақсадини баён қилган ҳамда агар мурожаатлар бўлса кун давомида фуқароларни қабул қилиши мумкинлиги хақида эслатиб ўтган. Қолаверса мана шундай кун тартиби барча туманларда ҳам такрорланаяпти, масалан Асака туманида ҳам аслида ёшлар билан учрашувга борган вилоят раҳбари, охирги мурожаатчига қадар маҳаллий фуқароларни қабул қилган. 

Вахоланки, Балиқчи туманида муаммоси бор юзлаб одамлар совуқда соатлаб турганлари йўқ. Яна ижтимоий тармоқда тарқалган хабарда “Вилоят ҳокими билан учрашувда қатнашган ёшларга муаммолардан гап очмаслик уқтирилди”,- деб ёзилган.

Учрашувда ёшларимиз тўғридан-тўғри вилоят хокимига ўз мурожаатлари билан чиққанлиги , муаммолари жойида ҳал этилганлиги ҳақида маълумотда келтирилмаган. Ёшларимизнинг вилоят ҳокими томонидан муаммолари ҳал этиб берилган вақтдаги шодликлари, қанчалик қувонганликлари чексизлиги ўрганиш давомида аниқланди. Шунингдек, бу унутилмас хаяжонларни вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати расмий саҳифаси ҳамда вилоят телевиденияси орқали узатилган махсус кўрсатувда ҳам такроран кўришингиз мумкин. 

Ҳурматли ёлғон маълумот тарақатаётган фуқаролар, Балиқчи туманида аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, улуғвор ишларга хисса қўшишдан кўра, кимнингдир ноғорасига ўйнаб воқеликни тескари қилиб кўрсатмасдан аввало, атрофга ўз кўзингиз билан қаранг, бўлаётган ижобий ишларни нимани ҳисобига амалга оширилаётганлигини ўйлаб кўринг. Буларнинг барчаси, юртимиз тинчлигидан, раҳбарларимизнинг оқилона сиёсати натижасидан эканлигини хис этинг, шукр қилишни ўрганинг. Чин инсонга хос бўлмаган туҳмат, ношукрлик иллатидан воз кечинг. 

Хулоса ўрнида эса, ижтимоий тармоқда тарқалган хабар асоссиз ва ёлғон маълумот эканлигини билдирамиз.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram

Report Page