БАЙРОҒИМ-ҒУРУРИМ

БАЙРОҒИМ-ҒУРУРИМ

Жиззах вилоят адлия бошқармаси

Ҳар бир давлатнинг рамзи, халқининг ғурури ва фахри бу шубҳасиз унинг само узра хилпираб турган байроғидир. Ўзбекистон байроғи мамлакатимиз сарҳадларида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатиб, республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради. Шу сабаб 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси байроғи қабул қилинган сана муносабати билан Жиззах вилоят адлия бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Байроғим-ғурурим” шиори остида кенг кўламли тарғибот акцияси ташкил этилди. 

Байроқларнинг яратилиш тарихи, унинг аҳамиятини янада ёрқинроқ намоён қилиш ҳамда бизнинг байроғимиз, ўтмишда аждодларимиз томонидан ўз салтанатининг рамзи сифатида яратилган байроқларининг кўргазмаси ташкил этилди. Жиззах политехника институти, Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали талабалари ва Жиззах юридик техникуми ўқувчиларидан ташкил топган 3 та жамоа ўртасида викторини ташкил этилиб, ёшларнинг тарихий байроқлар ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди.

Барча саволларга аниқ ва атрофлича жавоб берган Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали талабалари 1-ўринни, Жиззах юридик техникуми ўқувчиларидан ташкил топган жамоа 2-ўринни ва Жиззах политехника институти жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Жамоаларга муносиб иштироки учун адлия бошқармаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Мазкур акция давомида Жиззах шахри худудидаги 100 дан ошиқ транспот воситаларига автомобил ойналарига ўрнатиладиган байроқчалар тарқатиб чиқилди. 




Report Page