БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК – АЗИЗ ЁШЛАР!

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК – АЗИЗ ЁШЛАР!


Республикамизда 30 июнь “Ёшлар куни” кенг нишонланиб келинмоқда. Бироқ, бу йил пандемияга қарши кураш чора-тадбирлари туфайли кўплаб байрам дастурлари, тадбирлар бироз муддатга тўхтатиб қўйилди. Аммо, унутиб қўйилмади.

Ўзбекистон ёшлари орасида фан номзодлари, фан докторлари жуда кўп. Шунингдек, 192 мингдан ортиқ ёшлар турли спорт мусобақалари, уч мингдан кўпроғи халқаро мусобақалар ғолибидир. Ёшларимиз орасида Жаҳон чемпиони, Осиё чемпиони ҳам бор. Бироқ биз бугун газ таъминоти соҳасида ўз билим ва тажрибасини сафарбар этиб, устозлар дуоси билан касб соҳиби бўлганларни алоҳида эътироф этмоқчимиз. “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ ҳамда тасарруфидаги тумангаз филиалларида бугун 163 нафар ёшлар ишлайди. Улар орасида бири чилангар яна бири иш юритувчи бошқаси бўлим назоратида яна бири эса лойиҳалаштириш бўлимида фаолият юритади. Соҳада устоз-шогирд анъанаси давомчилари мақсадга меҳнат орқали эришиш ва бу йўлда сабр ва бардош муҳим эканлигини англаб етган. Бугун касб фидойилари қаторида елкама-елка ишлаб келаётган кўплаб ёшлар “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ ҳамда тасарруфидаги тумангаз филиал раҳбарияти томонидан эътироф этилди. 

Адҳам МАҲМУДОВ “М.Улуғбектумангаз” филиал чилангари: 

- “Инсонда мақсад бўлса, албатта кўзлаган манзилига етади. Соҳага кириб келишимга ҳам отам сабабчи бўлган. У киши ҳам шу соҳада (ер ости газ қувурларининг мутахассиси) ишлайди. Касбимни яхши кўраман, инсонлар билан мулоқотда бўлиш, уларнинг фикр, мулоҳазаларини тинглаш, менга янгилик, умуман соҳада интилишга туртки бўлади. Ишхонамизда энг ёши ўзим бўлишимга қарамай, устозлардан кўп нарсани ўрганишга интиламан, ҳар бирида ўзига яраша иш услуби шаклланган. Касбимдан мамнунман. Соҳадаги ва барча тенгдошларимга эса мувафақиятлар тилайман.”

Аваз Тўлаганов “Юнусободтумангаз” филиал чилангари; 

- “Газ таъминоти соҳасида 6 йилдан буён ишлайман. Касбмимга коллежда ўқиб юрган кезларимдаёқ меҳр қўйдим. Миллий ҳунармандчилик йўналишидаги газ тизими соҳаси бўйича амалий дарсликларда кўп тажриба ортирдим. Бугун газнинг кимёвий, физик хоссалари, таркиби, қувурларнинг диаметрига бўлган қизиқишларим ишимда анча қўл келмоқда. Қолаверса, бобомнинг касби ҳам шу соҳада.”

Нурмуҳамедова Муҳаббатхон "Сергелитумангаз" филиали ходими

Ёшлар билан суҳбат чоғида бир жиҳат намоён бўлди. У ҳам бўлса, касбига садоқат ва меҳр. Муҳими, бу жиҳат уларни ҳеч қачон тарк этмасин.  

“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ матбуот хизмати

Report Page