БАЙРАМГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА

БАЙРАМГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА


Юртимиз бўйлаб Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. 24 август куни шаҳримиздаги “Дўстлик” ўйингоҳида ҳам шаҳримиз аҳолиси учун “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл Омон! ” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтади.

Биз байрамга тайёргарлик ишларини кўриш учун ўйингоҳга ташриф буюрган вақтда у ерда тадбирни ўтказишга масъуллар томонидан байрамга тайёргарлик  ишлари авжида эканлигининг гувоҳи бўлдик. Ўйингоҳ бўйлаб байроқлар ўрнатилиб, мусиқий чиқишлар учун саҳналар тайёр ҳолга келтирилмоқда. 

Ўйлаймизки эртага бўлиб ўтадиган байрам тантаналари шаҳримиз аҳолисининг қалбидан чуқур жой олади ва улардаги ватанга садоқат ҳиссини янада оширади.