БАХТСИЗ ХОДИСА МУХОКАМА ЭТИЛДИ

БАХТСИЗ ХОДИСА МУХОКАМА ЭТИЛДИ


Жорий йилнинг 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги 2-сон Тошкент Академик лицейида, мазкур лицейнинг 3-курс талабаси бўлган З.Ж. Қибрай туманида жойлашган “Оқ-қовоқ” темир бекати 21 км.да вагон устига чиққанлиги оқибатида юқори кучланишдаги ток урганлиги ва воқеа жойида вафот этганлиги юзасидан бахтсиз ходиса мухокамаси бўлиб ўтди. Йиғилишга таклиф этилганлар томонидан ўқувчиларга темир йўлда ҳаракатланганда вагон устига чиқмаслик, темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмаслик, темир йўл атрофида қўлоқчинлардан фойдаланмаслик, темир йўл ҳудуди ўта хавфли ҳудуд эканлиги тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. 

Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти