БАХТ ОИЛАДА ЯРАЛАДИ

БАХТ ОИЛАДА ЯРАЛАДИ

@Oilamarkazi

Telegram | Facebook | Instagram | www.oilamarkazi.uz 

6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясидаги курсант қизлар учун “Оила” илмий-амалий тадқиқод маркази экспертлари томонидан интерактив усулда "Мустахкам оила-жамият таянчи" мавзусида навбатдаги тренинг ўтказилди. 

Айтиш жоизки, ички ишлар органлари тизимида психология фанининг ютуқларидан ва илғор янгиликлардан фойдаланган ҳолда, шахсий таркибнинг белгиланган вазифаларини бажаришларида ижобий натижаларга эришиш муҳимдир. Шу сабабли шахсий таркибнинг ўз хизмат вазифаларини тўлақонли ва сифатли бажариши, турли вазиятларда ўзини тўғри бошқара олиши ҳамда адекват қарор қабул қилиши учун мунтазам равишда психолог-мутахассислар иштирокида ўқув-тренинглар ташкиллаштириляпти. Тренинг давомида оилалар билан ишлаш, оила психологиясини чуқур ўрганиш, оилавий қадриятларни тарғиб қилиш масалаларига, жумладан йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг психологик хусусиятларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қайд этиш зарурки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда “Оила” марказининг ўзаро ҳамкорлигида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигининг ортиб бораётганлиги, аёллар орасидаги жиноятчилик республика миқёсида сезиларли даражада камайишига замин бўлиб хизмат қилмоқда. 

“Оила” маркази оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида республиканинг етакчи илмий-тадқиқот эксперт муассасаси ҳисобланади.

“Оила” маркази матбуот хизмати

Report Page