БАА нинг Wizz Air лоукостер авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи 

БАА нинг Wizz Air лоукостер авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи 

@bukhtourism

Мамлакатимиз Президентининг тегишли қарорига асосан Бухоро вилоят ҳокимлигининг доимий вакилларини 6 та давлат: Индонезия, Малайзия, Бангладеш, БАА, Исроил ва Саудия Арабистони каби мамлакатларига юбориш ва ушбу давлатлардан туристларни жалб қилиш вазифалари белгиланган.

Қарорга асосан жорий йилнинг 31 май куни Бухоро вилоят Маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи С.Бобокалонов ва соҳа вакиллари БАА даги WizzAir лоукостер авиакомпанияси мутасаддилари билан музокаралар ўтказишди. 

Бу ерда Бухоро делегацияси вакиллари авиакомпаниянинг савдо менеджери Крислен Кери билан учрашди. 

Маълумки мазкур авиакомпания Тошкент ва Самарқандга Абу-Дабидан тўғридан-тўғри рейсларини йўлга қўйган. 

Музокаралар давомида келгусида ушбу рейсларни Бухородан ҳам амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. 

Ушбу таклиф БАА лоукостери раҳбарияти аъзоси Крислен Кери томонидан қўллаб-қувватланди.

Шунингдек, учрашув давомида Бухоро халқаро аэропорти ва Бухоро вилоятининг туристик салоҳияти тақдимоти ўтказилди ва WizzAir авиакомпанияси вакили Бухоро халқаро аэропорти имкониятлари билан танишиш учун Бухорога таклиф қилинди. 

Келгусида мазкур авиакомпания билан ҳафтасига Абу Даби-Бухоро-Абу Даби рейсларини амалга ошириш бўйича Бухоро вилояти ҳокимлиги, Бухоро халқаро аэропорти билан барча чораларни кўришга қарор қилинди. Бу эса Бухорога БАА дан келадиган сайёҳлар сонининг сезиларли даражада ошиш имконини яратади. 

БАА даги учрашувлар давом этмоқда.


Бухоро вилоят Маданият ва туризм бошқармаси матбуот хизмати

Report Page