БАҒДОДЛИК ЁШ ШИФОКОР ПОЙТАХТДА COVID-19ГА ҚАРШИ КУРАШМОҚДА
Суратдаги йигит (ўртада) – Йигиталиев Алишер Баҳодир ўғли. Алишер 1991 йилда Бағдод туманининг Чекмирзаобод қишлоғида туғилган, туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 3-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати битирувчиси.
Алишер Йигиталиев Тошкент Тиббиёт академиясининг 2-курс магистранти ҳисобланади ва айни пайтда ёш шифокор Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида ишлаяпти.
Бутун дунё халқларини чуқур ташвишга солаётган COVID-19 пандемиясини бутунлай енгишда, минглаб-юз минглаб беморларни яна соғлом ҳаётга қайтаришда Алишер сингари мард ва жасур шифокорлар тиним билганлари йўқ. Уларнинг матонатини, халқимизга ва она Ватанга бўлган садоқатини олқишлаймиз!..
Бағдод тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.