Бўстонлиқ туманида айрим йўллар вақтинча ёпилади
Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе спорт тури бўйича ўтказиладиган “Федерация Кубоги” мусобақасини самарали ташкил этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш мақсадида жорий йилнинг 23-24-25 июнь кунлари соат 8-00 дан 14-00 га қадар 4Р12 “Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони” автомобиль йўлининг 61-километрдан 73-километрлари оралиғида ва 4Р10 “Чорвоқ сув омбори халқа йўли”нинг 0+500 ва 81+700 оралиғида йўлда транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.
Шуни эътиборга олиб, Бўстонлиқ туманининг Чорбоғ қўрғони, Хумсон қишлоқларига ташриф буюрувчи фуқоролар 4Р11 "Газалкент ш- Қизилсув- Чорбоғ қўрғони" орқали ҳаракатланиши мумкин.
Шунингдек, Юсуфхона, Бурчумулла, Боғистон ва тоғли ҳудудлардаги бошқа қишлоқларга 4Р12 “Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони” автомобиль йўлининг 61-километрдан 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш жойи орқали борилади.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан мазкур вазиятда белгиланган тартибни тўғри тушунган ҳолда тадбирга жалб этилган ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига риоя қилишларини сўралади.