Бўка туманида ишлар қизғин

Бўка туманида ишлар қизғин



❇️ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 декабрдаги 396-сонли қарори ижроси бўйича Бўка туманида иш жараёнлари самарали ташкил этилаяпти.

Хусусан, ҳудуднинг "Рамадон", "Катта Равот", "Кийикчи", "Корақудуқ", "Янгибоғ", "Қулдироқ" маҳаллаларида пудратчи ташкилотлар томонидан ичимлик суви иншоотлари ва тармоқларини қуриш ишлари жадаллик билан олиб борилаяпти. Мақсад- туман аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминоти билан қамраб олиш даражасини янада оширишга қаратилган.

🔎Жумладан, "Рамадон" маҳалласида "ОҚТЕПА ЭЛ МАКОН" МЧЖ қурувчи ташкилоти томонидан 10,2 км тармоқ тортиш;

Катта-Равот маҳалласида ООО “FAYSEL CONSTRUCTION” пудратчи ташкилоти МЧЖ томонидан 12,17 кмга тармоқ тортиш;

"Кийикчи "маҳалласида ООО “FAYSEL CONSTRUCTION” МЧЖ томонидан 10,93 км тармоқ тортиш;

"Қорақудуқ "маҳалласида OOO “NEW TIMES BUILDINGS” МЧЖ томонидан 8,2 км тармоқ тортиш ишлари амалга оширилди.


"Янгибоғ" маҳалласида "AZIA HOUSЕ" МЧЖ томонидан  11,8 км тармоқ тортиш ишлари амалга оширилди. Хозирги кунда аҳоли хонадонларига тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.

"Қулдироқ" маҳалласида ОҚТЕПА ЭЛ МАКОН" МЧЖ томонидан 9,6 км тармоқ тортиш ишлари амалга оширилиб, 1 дона сув қудуғи қазиш ишлари олиб борилди.

Ҳозирги кунда юқорида келтириб ўтилган барча маҳаллаларда хандақ қазиш ва аҳоли хонадонларига ичимлик суви тармоқларини тортиш ишлари изчиллик билан давом этмоқда.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати

Report Page