Аҳоли ўртасида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
@nurafshanziyo
Жиноятчиликка қарши курашиш барча даврларда ҳам давлатнинг жиддий ва муҳим масаласи ҳисобланиб келинган. Инсон тинч ва хотиржам яшашни ҳоҳлайди. Тинчлик бўлган жойда барака ва ривожланиш бўлади.
Соҳага масъул бўлган идораларнинг асосий вазифаси жиноятчини топиш ва жазолаш эмас, балки жиноят содир этилишига шароит яратиб берган ҳолатларни аниқлаш, айниқса тизимли муаммолар билан ишлашга алоҳида урғу қаратишдир.
Нурафшон шаҳар прокуратураси ва шаҳар ИИБ томонимдан кенг кўламда чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, Нурафшон шаҳар аҳолиси тинчлиги ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида мунтазам равишда маҳалла худудларида профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Аҳоли тинчлиги учун барча масъул эканлиги ва огоҳлик давр талаби юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.

Шунингдек, фуқароларнинг муаммо ва мурожаатлари тингланиб, жойида ижобий бартараф этиш чоралари кўрилди.

@nurafshanziyo