Аҳоли мурожаатлари ижроси таъминланмоқда

Аҳоли мурожаатлари ижроси таъминланмоқда

https://t.me/samkadastr
фуқаро Акрамова Мухаррам Мавляновнанинг хонадони

Самарқанд шаҳар, Ислохот кўчаси 15-уйда яшовчи фуқаро Жумабаев Комилжон Эгамович 2021 йил 12 феврал куни юқоридаги манзилда жойлашган уй-жойга қўшимча қурилган иморатларга нисбатан, эгалик ҳуқуқини белгилаб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ва архив ҳужжатларини тиклаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ишонч телефони орқали (106190/21-сонли) йўллаган мурожаати Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд шаҳар филиали мутахассилари томонидан ўрганилган.

Ўрганиш жараёнида, фуқаро К.Жумабевнинг шахсан ўзи иштироктида ўрганиб чиқилиб, фуқаро К.Жумабаев томонидан сўралаётган кўчмас мулк объектига нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар Давлат рўйхатига олинмаганлиги аниқланган.

Унга кўра, мазкур уй-жойга нисбатан эгалик қилиш ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар асосида Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилгандан сўнг, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд шаҳар филиалига томонидан, ўрнатилган тартибда ва белгиланган муддатларда кадастр паспорти шакллантирилиб, давлат рўйхатидан ўтказиб берилиши тўғрисида ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Шундан сўнг, Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд шаҳар филиали мутахассислари томонидан ушбу уй-жойда кадастр (техник) ўлчов ишлари амалга оширилиб, шаҳар ҳокимлигига тегишли маълумотнома тақдим этилган. Самарқанд шаҳар Ислоҳот кўчаси 15-уй умумий фойдаланишдаги уй бўлиб, фуқаро Жумабаев Комилжон яшаб келаётган қисми ушбу ҳовли-жойнинг 7/100-қисмини ташкил этади. Натижада мазкур уй-жойга ҳамда тегишли қонун хужжатларига мувофиқ Самарқанд шаҳар ҳокими томонидан 2021 йил 21 май куни 284-Қ-сонли қарори билан фуқаро Жумабаев Комилжон Эгамович яшаб турган бино-иншоотларига нисбатан унинг онаси Акрамова Мухаррам Мавляновна номига мулк ҳуқуқи белгиланган.

Мазкур қарорга асосан жорий йилнинг 29 июнь куни Давлат хизматлари маркази орқали (33119323-сонли) келиб тушган мурожаатга асосан ушбу уй-жойнинг 7/100-қисмига фуқаро Акрамова Мухаррам Мавляновна номига кадастр хужжаталари расмийлаштирилиб, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисида №1718401/R-A1900565-рақамли Давлат реестридан кўчирма тақдим этилганлиги ва мурожаат ижобий ҳал бўлганлиги маълум бўлди.

Давлат кадастрлари палатасининг Самарқанд вилоят бошқармаси Ахборот хизмати


Report Page