АҚШ МИННИСОТА УНИВЕРСИТЕТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ УНИВЕРСИТЕТИМИЗДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН РЕАЛ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

АҚШ МИННИСОТА УНИВЕРСИТЕТИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ УНИВЕРСИТЕТИМИЗДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН РЕАЛ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ


2024 йил 18 апрель куни университетимизда меҳмон бўлиб турган АҚШ Миннисота университети делегацияси билан университетимиз олимларининг университетда олиб борилаётган илмий ишлар бўйича бевосита фикр алмашинув тадбири болиб ўтди.

Тадбирда университетимиз ректори, профессор Х.Б.Юнусов, Ички юқумсиз касалликлар кафедраси профессори в.ф.д. Б.Бакиров ва «Озиқлантириш ва зоогигиена» кафедраси мустақил изланувчиси, доцент А.Турдиевлар университетда олиб борилаётган Мега-Лойиҳа доирасида бажарилаётган «Турли экологик, гигиеник ҳамда алиментар омилларнинг қуёнларнинг маҳсулдорлик,  пуштдорлик ҳамда резистентлик кўрсакичларига таъсири» мавзусидаги илмий тадқиқот иши бўйича олинган дастлабки натижалар, уларнинг илм фан ва амалиётдаги назарий ҳамда амалий аҳамияти билан меҳмонларни батафсил таништирдилар. 

Меҳмонлар ва тадбирда иштирок этаётган талаба-ёшлар ва илмий изланувчиларни қуёнчиликда гидропон кўкатидан фойдаланиш сир-асрорлари,  Самарқанд ва Орол бўйи ҳудудларидаги мавжуд геоэкологик омилларнинг қуёнлар организмига кўрсатадиган таъсирларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда ушбу таъсирлар оқибатида пайдо бўладиган касалликлар ва уларни профилактик (олдиндан) тарзда бартараф этиш бўйича эришилаётган натижалар тафсилотлари, айниқса, қизиқтирди.

Қизиқарли илмий баҳс ва мунозаралар давомида АҚШ Миннисота университети профессори Том Моллимор Самарқанд Давлат ветеринария медицинаси, чорвачиик ва биотехнологиялар университетида олиб борилаётган илмий ишлар, хусусан қуёнчилик бўйича эришилаётган илмий натижалардан қониқиш ҳосил қилганлиги, бу борада ҳар икки давлат олимлари ҳамкорликда янада юқори натижаларга эришишига ишониши тўгрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди ва келажакдаги ишларга омад тилади.

Тадбир сўнгида меҳманлар ва тадбирнинг бошқа ишртирокчилари томонидан жуда кўплаб саволлар тушди ва бу саволларнинг барчасига илмий иш ижрочиси томонидан қониқарли жавоблар берилди.


Ахборот хизмати



Report Page