Азиз йўловчилар!

Азиз йўловчилар!


фото: https://t.me/toshkent_transporti

Карантин чекловлари юмшатилиб, жамоат транспорти, яъни автобуслар ҳаракатига рухсат этилгач, қизил тоифадаги ҳудудларда ҳаракатланувчи йўналишлардан ташқари барча йўналишларда транспорт қатнови йўлга қўйилди. Метро йўналишларининг фаолият юритмаётганлигини инобатга олиб ҳамда йўловчилар талабидан келиб чиқиб аксарият йўналишлардаги транспорт воситалари русуми ўзгартирилган бўлса, айримларига қўшимча автобуслар бириктирилмоқда. 

Аммо бугун ижтимоий тармоқларда катта русумдаги автобуслар қатновчи 44-“Авиасозлар шаҳарчаси – Гулобод кўчаси” йўналишида кичик русумли “Исузу” автобуси йўловчилар билан тўла ҳолда ҳаракатланаётганлигини ифодаловчи сурат тарқади.


Ушбу ҳолат “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасаддилари томонидан ўрганилди. Ҳеч қандай асоссиз йўналиш транспорт турини ўзбошимчалик билан ўзгартиргани учун 5-автобус саройи раҳбарига келгусида бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик юзасидан қатъий кўрсатма берилди. Ушбу йўналишда яна катта ҳажмдаги автобуслар қатнай бошлади.


Қадрли ижтимоий тармоқлар вакиллари, азиз йўловчилар!

Агар сиз автобус йўналишларида йўловчи тирбандлигига дуч келсангиз ёки юқоридаги каби ҳолатларни учратсангиз “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг 1062-ишонч телефони орқали бизга хабар беринг. Ҳар бир мурожаат ёки жамият фаолиятига оид ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган материаллар эътиборсиз қолмайди. Зеро бизнинг мақсадимиз сизга ҳар тарафлама қулай ва сифатли транспорт хизмати кўрсатишдир. Бунда эса ҳамиша сизнинг кўмагингиз ва жамоатчилик назоратингизга таянамиз.

Report Page