Азим Тошкентнинг машхур жой номлари асл келиб чиқиши қандай?

Азим Тошкентнинг машхур жой номлари асл келиб чиқиши қандай?

Давлат кадастрлари палатаси

Тошкент шаҳри ҳудуди қадимдан маданият ўчоғи бўлганлиги хечкимга сир эмас. Шундай экан бу ҳудудда жой номлари ўз тарихи ва маъносига эга. Хўш, жой номлари келиб чиқиши қандай?

Дўрмон – ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бири. Дўрмон мўғулча “тўрт” демакдир.

Лабзак – асли Лаби Зах (Зах ариғининг бўйи) демакдир. Шаҳар дарвозаларидан бири ҳам 19-асрда шундай деб аталган.

Салор – бу канал ўрта асрлар вақф ҳужжатларида Рудак-“дарёча” деб ҳам аталган. Канал номи уни сипоҳи салор - лашкарбоши қаздирганидан далолат беради. Салор деган уруғ ҳам бўлган.

Тақачи – қадимда Тақачининг шимолий-ғарбий йўналиши бўйлаб шаҳарга кириб келаётган отли карвонлар шу жойда тўхтаб, отларига тақа қоқтириб олганлар.

Хадра – Ҳадди роҳ – “йўлнинг чеккаси, чегараси”, яъни шаҳарнинг чеккаси деган маънони билдиради.

Шайхонтоҳур – Шайх Умар Боғистоний ўғли Шайх Ҳованди Тоҳур (жаноби пок шайх) исмли авлиё номи билан аталган.

Яланғоч – ўтмишда ўзбек ва қозоқ халқларида шамол ҳомийси ҳисобланган “Яланғоч” лақабли авлиё номидан. Тўлиқ айтилиши Яланғочота.

Ўрда – Ўрта Осиё (Қўқон ва Тошкент) хонликларида хоннинг қароргоҳи.

Қашқар – 19-аср биринчи ярмида Қашқардан келган қашқарликлар-уйғурлар яшаган.

Қорамурт – ўзбек уруғларидан бири, маъноси “қора мўйловли” демакдир.

Қорёғди – янги қишлоқ (арабча “қаръя” ва ди – “қишлоқ” сўзидан келиб чиққан).

✅ Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз

Telegram | Facebook | Instagram

Report Page