Ажрашган оилалар яраштирилди.

Ажрашган оилалар яраштирилди.

@xorazm_news

Бюронинг Хоразм вилоят ҳудудий бўлимларида томонидан ажрашган оилаларни тиклаши, вояга етмаган фарзандларнинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайтириш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Ҳусусан, Бюронинг Боғот тумани бўлими иш юритувида бўлган фуқаролик ишлари бўйича Боғоттуманлараро судининг 12.03.2021 йилдаги суд буйруғига асосан қарздор Х.Ндан ундирувчи Р.Хнинг фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжати мавжуд бўлган.

Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган тўғри ҳуқуқий тушунтириш тадбирларидан сўнг уларнинг оиласи яраштирилиб, эндиликда бирга яшаб ҳаёт кечиришмоқда. Оддийгина айтганда, қарздорнинг оиласини тиклаши, вояга етмаган фарзанднинг баркамол тарбия топиши, ажрашган оилалар сонининг камайишига эришилди. 

Шунингдек бўлим ходимлари томонидан қарздор О.Адан ундирувчи 

Г.Жнинг фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрсидаги ижро ҳужжати бўйича ҳамда қарздор Х.Ғдан ундирувчи Б.Энинг фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича ҳам тарафларнинг ярашувига эришилди.

Report Page