Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш - улуғ қадрият

Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш - улуғ қадрият

#хотира_ва_қадрлаш_куни


🎗9 май “Хотира ва қадрлаш куни” катта тантаналар билан нишонланиб, уруш ва меҳнат фронтида жасорат кўрсатган нуронийларимиз эъзозланиши халқимизга хос қадриятлар кўзгуси саналади.

🎗Аждодларни хотирлаш ва кексаларни эъзозлаш, улуғ қадрият ҳисобланиб, бу борада мамлакатимизда ҳар йили қабул қилинаётган дастурларда ёши улуғ, нуронийларга бўлган ҳурмат, эътибор диққат марказидадир.

🎗Хотира ва қадрлаш куни олдидан нуронийларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш буюк қадриятдир. Шу қадриятлар асносида Олмалиқметаллургқурилиш трести Касаба уюшмаси ва ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида 2-гуруҳ ногирони бўлган Бердиева Алкиниса Досматовна хонадонида ҳашар уюштирилди.

🎗Трестнинг Қурилиш материаллари ва консктурукциялари ишлаб чиқариш бошқармаси, 2- сонли умумқурилиш ишлари участкаси ҳамда Хўжалик ишлари участкасининг меҳнатсевар ишчи-ходимлари иштирокида бўлиб ўтган ҳашарда аёллар Алкиниса Бердиеванинг хонадонида тозалаш ишларини олиб боришган бўлса, эркаклар томонидан хонадонда таъмирлаш ва тузатиш ишлари бажарилди.


Обид Саркаев,

трест касаба уюшмаси қўмитаси раиси.

Report Page