Аёллар ва ёшларга эътибор - келажакка эътибор

Аёллар ва ёшларга эътибор - келажакка эътибор

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бекобод туманида оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва
 “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” бўйича ўтказилган
семинар йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис Сенатига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 2-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 январь куни тумандаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида семинар-йиғилиш ўтказилди.

Семинарда аёллар муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан тузилган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, шунингдек, жойларда ташкил этилган “Аёллар маслаҳат кенгаш” лари фаолиятидан самарали фойдаланиш орқали аёллар ўртасида турли салбий ҳолатлар, жумладан, жиноятчилик, оилавий ажрашишлар, айниқса ёш оилалар ўртасида ажрашиш каби ҳолатларнинг содир бўлишини олдини олиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, шунингдек, тадбиркорликка йўналтириш ҳамда ёшларни оила қуришга тайёрлаш масалаларида ўзаро фикр алмашинилди.

Йиғилишда аёллар ва ёшларга яратилаётган имкониятлар, жумладан, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобига касб-ҳунарга ўқиш истагида бўлганларга стипендиялар тўланиши ва 7 млн. сўмгача субсидиялар ажратиш орқали ўз фаолиятларини бошлашларига ёрдам берилиши айтиб ўтилди.

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, оилалардаги салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида жорий йилнинг февраль ойида барча маҳалла фуқаролар йиғинларида, март оийда эса туманда “Энг намунали ёш оила” кўрик-танлови ўтказилиши бўйича вазифалар белгиланди.

Семинарда Бекобод тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб- кувватлаш бўлими бошлиғи Ё.Мўминова, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Х.Маматқулова, туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Н.Касимова, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ж.Норматов, “Халқ банки” бошқарувчисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Н.Акрамова, туман Маънавият тарғибот гуруҳи раҳбари Ф.Юлдашева, Бош отинойи И.Холмирзаевалар ҳамда 51 та маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг Оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, расмий отинойилар иштирок этишди.  



Report Page