Аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш долзарб вазифа

Аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш долзарб вазифа

Сирдарё вилоят прокуратураси

Вилоят прокуратураси органлари томонидан давлатимиз раҳбарининг жорий йил 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқлари ижроси таъминланиб келинмоқда.

Хусусан, видеоселектор йиғилишида 2 та муҳим йўналиш:

- ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш;

- ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш ҳақида топшириқлар берилган.

Топшириқ ижроси доирасида Боёвут туманининг чекка “Янгиобод” маҳалласида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида, 5 нафар ёшларга “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида имтиёзли кредит ажратилиши натижасида енгил типда сартарошхона, гўзаллик салони, тикувчилик, савдо дўкони ва компьютер хизматидан иборат маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси ташкил этилди. 

Натижада, ҳудудда яшовчи 11 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Вилоятда бу каби тадбирлар давом эттириб келинмоқда.

Сирдарё вилоят прокуратураси







Report Page