"Аёллар дафтари" да бўлган хотин-қизлар учун Самарканд шахрига саёҳат ташкиллаштирилди.

"Аёллар дафтари" да бўлган хотин-қизлар учун Самарканд шахрига саёҳат ташкиллаштирилди.

Бухоро шахар "Хавзи-нав" МФЙ

✅ Таъкидлаш жоизки. мамлакатимизда хотин-қизларга берилаётган эътибор ҳар қачонгиданда юқори босқичга кўтарилди.Аёл-оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки. Аёллар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир. Хотин-қизларни эъзозлаган, қадрлаган юртнинг  эса бугуни ва эртаси фаровон.  Шу боис юртимизда хотин-қизларга муносиб шарт-шароитларни яратиб бериш, уларни ҳаётдан рози бўлишларини таъминлашга алохида эътибор берилмоқда.               

      ✅ Бугунги кунда "Аёллар дафтари"га киритилган хотин қизларни юртимизнинг гўзал гўшалари, диққатга сазовор масканлари, тарихий шахарлари бўйлаб бепул саёҳатларга юборилмоқда. Худди шундай бугун "Ҳавзи-нав" маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам "Аёллар дафтари" да рўйхатда турувчи ҳамда маҳалла фаоллари билан биргаликда 25 нафар хотин-қизларни бепул Самарқанд вилоятида хам дам олиб, хам зиёрат қилиб келишди. Регистон майдони, Амир Темур мақбараси, Шохи зинда мажмуаси ҳамда Мирзо Улуғбек зиёратгохларида бўлишиб, гидлар ёрдамида бобокалонларимизнинг ўтмишларини яна бир бор эслашди.                                           

  

   

   

✅ Хотин-қизларимизга "Афросиёб" ресторанида ташкил қилинган тушликда, рақсга тушиб маънавий дам олишди. Шу билан биргаликда  Мухтарам биринчи Президентимизнинг қабрларини зиёрат қилишиб, юртимизнинг тинчлигига кўз тегмасин, мустақиллигимиз абадий бўлсин деб дуолар килишиб, шундай Улуғ юртда яшаётганликларини учун шукроналар келтиришди. Ушбу ички туризимни ташкиллаштирган хомий тадбиркорга аёлларимиз ҳамда маҳалла ходимлари томонидан чексиз миннатдоррчилик билдиришди.

Бухоро шахар "Ҳавзи-нав" МФЙ Хотин-қизлар фаоли Нодира Болтаева

Report Page