ФАРҒОНАЛИКЛАР 250 МИНГ ТОННА ПАХТА ХИРМОНИ ЯРАТДИ

ФАРҒОНАЛИКЛАР 250 МИНГ ТОННА ПАХТА ХИРМОНИ ЯРАТДИ


Фарғоналик пахтакорлар мамлакатимизда биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режани бажарди. 

Фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил етиштирилиб, 250 минг тонна пахта хирмони бунёд этилди, унинг аксарият қисми юқори навларга сотилди.

Президентимизнинг ташаббуси билан пахтачиликда кластер тизими жорий этилгани бугун ўз самарасини бермоқда. Вилоятнинг 9 та туманларида пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан мўл ҳосил етиштирилгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Жорий йилда 82 минг гектардан зиёд майдонда ғўзанинг “С-8290”, “Наманган-77”, “Султон”, “С-6524” навлари экилиб, агротехник тадбирларга муҳим эътибор қаратилди. Пахтани қисқа муддатларда сифатли қилиб териб олиш, теримга фермер хўжалиги аъзоларини ва иш билан банд бўлмаган уюшмаган аҳолини ихтиёрий жалб этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилди.

Натижалар эса қувонарли. 15 иш кунида вилоятнинг Бувайда, Учкўприк, Риштон туманлари пахта сотиш шартномавий режасини республикада биринчи бўлиб бажардилар. Шунингдек, Олтиариқ, Ўзбекистон, Тошлоқ, Бағдод, Данғара туманлари ҳам пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшишди. Бугун бошқа туманлар ҳам астойдил ҳаракат қилишмоқда.

ЎзА


Report Page