Чолни кўриб бувам деманг!

Чолни кўриб бувам деманг!


Айрим “Ижтимоий тармоқ” лар “Чолни кўриб бувам дейди” ган бўлибди-ми? Айниқса, уларнинг Сарвари бир Ўктамлик қилиб масалани сал бўлсада атрофлича ўрганмабди-да “Қўқон” ЭИЗ раҳбари Фаррух Раҳмоновнинг куйинганича бор.

 “Қўқон” Эркин Иқтисодий зонаси Дирекцияси Давлат Унитар корхонасининг билдириши

Айрим ижтимоий тармоқларда “Қўқон” эркин иқтисодий зонасидаги “Грейт Қўқон” МЧЖ корхонаси томонидан кислород концентраторлари ишлаб чиқарилаётгани шубха остига олинади. Унда айтилишича, “Грейт Қўқон” МЧЖ корхонаси кислород концентраторларини Хитойдан олиб келиб, ўзининг ёрлиғини босиб сотмоқда эмиш. Шу юзасидан қуйидагиларни билдирамиз.

“Қўқон” эркин иқтисодий зонасида пандемия сабабли “Грейт Қўқон” масъулияти чекланган жамияти томонидан умумий лойиҳа қиймати 300,0 минг АҚШ доллари бўлган “кислород концентратори” ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилди. Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида 20 та янги иш ўринлари яратилди. Корхона йилига 30 000 дона кислород концентратори ишлаб чиқариш қувватига эга.

Мазкур кислород концентраторини ишлаб чиқариш жараёнида “Грейт Қўқон” МЧЖ корхонаси ва Хитой Халқ Республикасининг “MIC Mediсal Co.Ltd” компанияси ўртасида шартномалар (шартнома нусхаси ва импорт қилиб келинган маҳсулотлар суратлари илова қилинади )имзоланиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган концентраторнинг 40 фоиз қисми (кислородни ажратувчи филтрлар, сенсорли бошқарув тизими ва компрессор) Хитой Халқ Республикасидан импорт қилиб олиб келинмоқда.

Шу билан бирга концентраторнинг 60 фоиз қисми ( корпуслар, турли ўлчамдаги электр узатиш кабеллари, хаво узатувчи шланглар, ўчириб ёқиш қурилмалари, сув қуйиш идиши ва турли ўлчамдаги болт ва шруплар, қадоқлаш қутиси ва пена) кооперация усулида Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариш корхоналаридан сотиб олиб йиғилмоқда.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қуйидаги корхоналардан коперация усулида сотиб олинмоқда:

1. Корпуслар – “Қўқон” ЭИЗ қатнашчиси “Глориус бизнесс” МЧЖ корхонаси томонидан “Термопласт” ускунаси орқали тайёрлаб берилмоқда.

2. Турли ўлчамдаги электр узатиш кабеллари – “Қўқон” ЭИЗ қатнашчилари “Евро кабел Индастри” МЧЖ ва “Япроқ пласт” МЧЖ корхоналари томонидан тайёрлаб берилмоқда.

3. Ҳаво узатиш шалнглари “Қўқон” ЭИЗ қатнашчиси “Имкон пласт СЭЗ” УК томонидан тайёрлаб берилмоқда.

4. Турли ўлчамдаги болт ва шруплар Қўқон механика заводида тайёрлаб берилмоқда.

5. Қадоқлаш қутиси ва пена - “Қўқон” ЭИЗ қатнашчиси “Евро Принт” МЧЖ корхонаси томонидан тайёрлаб берилмоқда.

Шундай қилиб, “Греат Қўқон” МЧЖ кислород концентраторини Хитой Халқ Республикасидан тўлиқ сотиб олиб келмаган. Балки Хитой Халқ Республикасининг “MIC Mediсal Co.Ltd” компанияси ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Қўқон” ЭИЗда бугунги кунда фаолият олиб бораётган корхоналардан эҳтиёт қисмлар сотиб олиниб, корхона томонидан 5 литрлик кислород концентраторини йиғиш жараёнлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Хитойда 5 литрлик кислород концентраторларнинг нархи 300-400 АҚШ доллари миқдорида бўла туриб, бизнинг корхонамизда йиғилаётганининг нархи 290 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Агар биз кислород концентраторини Хитой Халқ Республикасидан тайёр ҳолда олиб келадиган бўлсак, йўл ҳаражатлари, божхона божи ва қўшимча қиймат солиғи тўловлари билан 300-400 АҚШ долларилик маҳсулотлар 355-470 АҚШ долларга тушади.Биз маҳсулотни олиб келиб, шунча сарф ҳаражатларни тўлаб, маҳсулотимизни 60 ёки 180 АҚШ доллари миқдоридаги зарарга сотишимиз керак бўлади. Бу ҳолат эса дунёнинг ҳеч қайси бир бозор иқтисодиётига тўғри келмаслиги барчамизга маълум.

Корхонамиз пандемия даврида мазкур жиҳозга талаб кучайгани боис бу лойиҳани ишга тушириб, маҳсулотларни тиббиёт соҳасига етказиб беришни режалаштирган. Шу боис ҳам мақоладаги билдирилган фикрлар уйдирмадан иборат бўлиб, ҳақиқатга асло тўғри келмаслигини маълум қиламиз.


“Қўқон” Эркин Иқтисодий зонаси Дирекцияси Давлат Унитар корхонаси