НАРГИЗА АМИНОВА: ЎЗБЕК БРЕНДИНИ ДУНЁГА ОЛИБ ЧИҚАМИЗ

НАРГИЗА АМИНОВА: ЎЗБЕК БРЕНДИНИ ДУНЁГА ОЛИБ ЧИҚАМИЗ


Давлатимиз раҳбари 2018 йил 12-13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида “Наримтекс” масъулияти чекланган жамиятидаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, ички ва ташқи бозорда ўрин топиш учун маҳсулот ишлаб чиқаришга илғор технологияларни жалб этиш, ишчи-хизматчилар малакасини доимий ошириб бориш борасида топшириқлар берган эди. Мазкур топшириқлар асосида йирик лойиҳа амалга оширилиб, жун аралашмали ип ва матолар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

   Тадбиркор аёл Наргиза Аминова ташаббуси билан собиқ “Атлас” фирмаси негизида “UZWOOLENTEX” қўшма корхонаси ташкил этилди ва формали кийимлар учун жун аралашмали матолар ишлаб чиқариш тармоғи лойиҳаси ишга туширилди.

Бу ерда умумий қиймати 7,9 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилди. Янги лойиҳа бир вақтнинг ўзида 300 нафар маҳаллий ёшлар бандлигини таъминлаш имкониятини берди. Шу кунга қадар тўқув, сифатни назорат қилиш, пардозлаш ва лаборатория цехлари юқори унум билан ишламоқда. Тўқимачилик тармоқлари ривожланган мамлакатлардан олиб келинган сўнги русумдаги ишлаб чиқариш ускуналарини махорат билан бошқарётганларнинг асосини марғилонлик ёшлар ташкил этади.

-Қулай шароитларга эга бўлган замонавий ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилиш мароқли, -дейди тўқув цехи ишчиси Зулайҳо Мадғозиева.- Меҳнатимизга яраша манфаат кўряпмиз. Ишлаш, дам олиш билан боғлиқ бўлган барча шарт-шароитлар яратиб берилгани сифатли ва харидоргир бўлган маҳсулот турларини таёрлашда қўл келмоқда.

Дараҳақиқат, корхона ишлаб чиқариш цехларида тайёрланаётган маҳсулотларга дунё бозорида талаб юқори. Айни кунда ишлаб чиқариш тармоқларида тайёрланган маҳсулотларнинг асосий қисми Россия, Белоруссия сингари яқин хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Айни кунда истиқболли лойиҳанинг иккинчи босқичи-жун аралашмали калава ип ишлаб чиқариш борасида амалий ишлар бошланди. Бу жараёнга 3,5 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этилиб, замонавий ишлаб чиқариш ускуналари олиб келинди. Янги тармоқ бир вақтнинг ўзида 400 нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар бандлигини таъминлайди. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 840 тоннани, 2 миллион погономертни ташкил этади.

 Бу лойиҳа харбийлар ва давлат хизматчилари формали кийимлари учун ип ишлаб чиқариш ва дунё бозорида ҳаридоргир бўлган поливискоза, полиэстер-пахта аралашма таркибли матолар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини берди.

  - Истиқболли лойиҳа устувор жиҳатлари билан ажралиб туради,-дейди ишлаб чиқариш раҳбари Дониёржон Обидов. - Лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш орқали ҳар йили 6,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги валюта тежаб қолинади. Мато учун буютмаларннинг ишлаб чиқариш муддати икки баравар қисқаради. Маҳсулотнинг 40 фоизи экспорт қилинади. Жун аралашмали мато ишлаб чиққаришни маҳаллийлаштирилиши ҳисобига маҳсулотлар тан нархи сезиларли равишда камайтиришга эришилади.

 Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев мазкур корхона ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ тақдимот маросимида иштирок этди. Хусусан, бу ерда ишлаб чиқаришга жорий қилинган юқори унумли техника ва технологиялар, янги лойиҳалар билан танишди, ишчи- хизматчилар, лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашди.


Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube