КАРАНТИНДАГИ ФУҚАРОЛАР ЎЗ ЯШАШ МАНЗИЛЛАРИГА КУЗАТИБ ҚЎЙИЛДИ

КАРАНТИНДАГИ ФУҚАРОЛАР ЎЗ ЯШАШ МАНЗИЛЛАРИГА КУЗАТИБ ҚЎЙИЛДИ


Аввал хабар берганимиздек, жорий йил 26 март куни Қувасой шаҳридаги “Ўзбекистон” чегара постида Қирғизистон Республикасининг Қизилқия шаҳридан келган 67 нафар мамлакатимиз фуқаролари кутиб олинди.

Бир нафар фуқаронинг тана ҳарорати юқори бўлганлиги сабабли тез тиббий ёрдам машинасида вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига юборилган ва қолган 66 нафар фуқаролар Қувасой шаҳридаги “Кварц” АЖга қарашли соғломлаштириш марказига жойлаштирилиб, тўлиқ тиббий кузатувга олинган эди.

Икки ҳафта давомида тиббий кузатувда бўлган фуқароларда таҳлиллар ўтказилиб, коронавирус инфекцияси аниқланмади. Бугун улар ўз яшаш манзилларига кузатиб қўйилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, куни кеча Таиланднинг Бангкок шаҳридан чартер рейс орқали Фарғонага олиб келиниб, Риштон туманидаги “Ёшлик” соғломлаштириш марказига карантинга жойлаштирилган 256 нафар мамлакатимиз фуқаролари ҳам ўз уйларига кузатиб қўйилди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
Facebook
TelegramВеб сайтYouTube

Report Page